20.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Қорақалпоғистон Республикасига борди

20.01.22

Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади

20.01.22

Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади.

20.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

20.01.22

Навоий вилоят ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Тошкент шаҳрида суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда бошқарув тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-17-сонли Қарори имзоланди.

Мазкур Қарор билан Тошкент вилоятида Тошкент шаҳри Бектемир, Сергели, Яшнобод, Мирзо Улугбек ва Янгихаёт туманларига ўтказилаётган суғориладиган ер майдонлари, боғлар ва токзорларда қишлоқ хўжалиги экинлари яхлит майдонларга плантация усулида жойлаштирилади.

Аҳоли ишсизлигини камайтириш мақсадида ажратилаётган ҳудудлардаги 20 гектардан кам бўлмаган ерларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан плантация усулида замонавий технологиялар асосида интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, лизинг асосида 7 йил муддатга аҳолига берилади.

Ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олиб ҳамда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари тўлиқ экилади.

Қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини 3 баравар ошириш учун қайта ишлаш ташкилотлари, музлаткичли омборхоналар ва логистика марказларини 2021-2022 йиллар давомида тўлиқ ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Ўтказилаётган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назорат қилиш Бош прокуратуранинг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига юклатилади.

 Ушбу қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармаси ташкил этилди.

Ўтказилаётган ер майдонларида ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида самарали давлат назорати Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.11.2021 йилдан кучга кирди.

30.11.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06