1.07.22

“LC WAIKIKI” вакиллари Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопаркига ташриф буюришди

1.07.22

Тадбиркорлар диққатига!

1.07.22

Ўзбекистон-Корея ишбилармонлари B2B форматидаги учрашувига таклиф қиламиз

30.06.22

Туркиялик ва Ўзбекистонлик бизнес вакиллари ўртасидаги B2B учрашувлар

30.06.22

Палата томонидан яна бир тадбиркорнинг манфаатлари ҳимоя қилинди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонун мазмун ва моҳияти

Қонуннинг мақсади – суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонун 10 боб ва 72-моддадан иборат.

Мазкур Қонунла қуйидаги тушунчалар қўлланилган.

суғурта – муайян воқеа юз берганда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, товонлар ва бошқа тўловлар тўлаш учун мақсадли пул жамғармаларини ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир маълумотлар;

суғурта бадали – суғурта мукофотининг суғурта шартномасида назарда тутилган муддатдаларда, миқдорларда ва шартларда  миллий валютада ёки чет эл валютасида тўланадиган бир қисми;

суғурта мукофоти – икки томон учун шартномада шарт қилиб кўрсатилган тартибда ва муддатда тўланадиган суғурта учун тўлов;

суғурта таваккалчилиги – тахмин қилинаётган воқеа бўлиб, ушбу воқеа юз берган тақдирда суғурта амалга оширилади;

суғурта тарифи – суғурта шартларига мувофиқ суғурта суммаси бирлигидан олинадиган суғурта мукофоти ставкаси;

суғурта товони (суғурта тўлови) – шартнома бўйича суғурталанган шахсга ҳар бир суғурталанган шахс учун суғурта суммаси доирасида тўланадиган пул маблағлари суммаси;

франшиза – суғурта қилдирувчи зарарларининг бир қисми бўлиб, суғурта шартномасига мувофиқ унинг ўрни суғурталовчи томонидан қопланмайди;

қайта суғурталовчи – бошқа суғурта ташкилотидан қайта суғурта қилиш учун суғурта таваккалчиликларини қабул қиладиган суғурта ёки қайта суғурта ташкилоти.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта бозорининг профессионал иштрокчилари бўлган юридик шахсларнинг муассислари сифатида иш юритиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаларини Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган суғурта ташкилоти номидан тузиш бўйича воситачилик фаолиятини Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг тегишли суғурта класси кўрсатилган лицензиясига  эга бўлган, Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган суғурталовчилар амалга ошириши мумкин.

Суғуртани қуйидаги турлари мавжуд:

  • ҳаётни суғурта қилиш;
  • умумий суғурта.

Суғурта турлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Суғурта ихтиёрий ва мажбурий суғурта шаклларида амалга оширилади.

Қуйидагилар билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлар фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш объектлари бўлиши мумкин:

жисмоний шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига, юридик шахсларнинг, давлатнинг мол-мулкига зарар етказганлик учун жавобгарлик юзага келиши таваккалчилиги;

шартнома шартларини бузганлик учун жавобгарлик юзага келиши таваккалчилиги.

Қонунга кўра, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сювейерлари, ассистанс) суғура фаолиятининг субъектлари бўлиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилди.

Эндиликда суғурта шартномаси интернет орқали электрон шаклда тузилиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

29.11.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06