1.07.22

“LC WAIKIKI” вакиллари Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопаркига ташриф буюришди

1.07.22

Тадбиркорлар диққатига!

1.07.22

Ўзбекистон-Корея ишбилармонлари B2B форматидаги учрашувига таклиф қиламиз

30.06.22

Туркиялик ва Ўзбекистонлик бизнес вакиллари ўртасидаги B2B учрашувлар

30.06.22

Палата томонидан яна бир тадбиркорнинг манфаатлари ҳимоя қилинди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Электрон тижоратнинг “Очиқ рақамли экотизим” платформаси ишга туширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 ноябрдаги “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида”ги ПҚ-14-сонли Қарори имзоланди.

Мазкур Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб электрон тижорат бўйича “Очиқ рақамли экотизими” ахборот тизимлари мажмуаси ишга туширилади.

Энди Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Электрон кооперация портали маркази ўрнига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Рақамли трансформация маркази ташкил этилди.

Марказ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Рақамли экотизимни шакллантириш ва унинг оператори функцияларини бажариш;

электрон тижорат платформаларига ўзининг мижозлар базасидан тенг фойдаланиши ҳамда уларга хизматлар кўрсатиши учун шароитлар яратиш;

Рақамли экотизимнинг “эскроу” тизими функцияларини бажариши муносабати билан битта шахсий ҳисобварақдан ҳисоб-китоблар ва тўловлар ҳамда томонларнинг шартнома мажбуриятлари кафолати бажарилишини таъминлаш.

2024 йил 1 январга қадар Рақамли экотизимга интеграциялашган электрон тижорат платфомалари операторлари учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Товарлар (хизматлар) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун, улар Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестрига киритилган ёки киритилмаганлигидан қатьий назар, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 337 ва 467-моддаларига кўра фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкалари қўлланилади.

2022 йил 1 июлга қадар Рақамли экотизим орқали солиқ органларига реал вақт режимида маълумотларни узатиш имконини берувчи электрон маълумотлар базалари ўзаро интеграция қилинади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.11.2021 йилдан кучга кирди.

ССП Матбуот хизмати

29.11.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06