29.06.22

Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди

28.06.22

Конституцияга киритилаётган қўшимчалар тўғрисида Палата ходимларига маъруза қилинди

27.06.22

Туризм сохасидаги тадбиркорларга бир қатор қулайликлар яратилмоқда

27.06.22

Аграр соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган давра суҳбати

24.06.22

Тадбиркорлар диққатига!

18.06.22 - 23.06.22

FIA-2022 53-Жазоир халқаро ярмаркаси

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судларининг 9 ойлик фаолияти натижалари муҳокама қилинди ва келгусидаги вазифалари белгиланди

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов бошчилигида Палатанинг вилоят ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, ўларнинг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарлари, юридик сектор ходимлари, Палата ҳузуридаги Ҳакамлик суди раислари ва судьялари иштирокида видеоконференцалоқа режимида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Палата ҳузуридаги Ҳакамлик судларининг 9 ойлик фаолияти натижалари ҳамда “Ҳакамлик суди ва ҳудудий ҳакамлик судлари фаолиятини ривожлантириш тўғрисида” йўл харитаси лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шу ўринда, Палата ва унинг вилоят ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган Ҳакамлик судлари томонидан 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида умумий суммаси 2 трлн. 544 млрд. сўм бўлган жами 6014 та даъво аризалар кўриб чиқилган бўлиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 2390 тага кўп эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, йиғилишда Ҳакамлик судларининг имкониятларидан айрим вилоятларда тўлиқ фойдаланилмаганлиги ва Ҳакамлик судларининг афзаллиги тўғрисида тарғибот ишлари етарлича амалга оширилмаганлиги қайд этилди.

Йиғилиш давомида Ҳакамлик судларини ривожлантириш ва уларнинг нуфузини кўтариш ҳамда бизнес ҳамжамияти ўртасида бўладиган иқтисодий низоларни кўриб чиқиш сифатини янада ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, Ҳакамлик судларининг афзалликлари тўғрисида тизимли равишда тарғибот ишларини амалга ошириш, шунингдек, Ҳакамлик судларини тартибга солувчи ички идоравий ҳужжатларни такомиллаштириш ва судьяларнинг малакасини ошириш бўйича семинарлар ўтказиш тўғрисида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ССП Матбуот хизмати

07.11.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06