10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаш тадбиркор учун кони фойда

Давлатимиз раҳбари И.А.Каримов томонидан 2005 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисида қилинган маърузада солиқ тизими ҳеч қандай молиявий аҳамиятга эга бўлиши керак эмаслиги, у аввало рағбатлантирувчи асосга эга бўлиб, барча солиқ тўловчилар, жисмоний ва юридик шахсларни солиқдан қочишга, ўз даромадларини яширишга эмас, балки ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ўз даромадларини кўпайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши лозимлиги, солиқлар аниқ манзилли характерга эга бўлиши кераклиги, солиқ тўловчилар нима учун ва қанча миқдорда солиқ тўлашларини аниқ тасаввур қилишларининг зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Шу билан бирга, юртбошимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси Савдо-саноат палатасини жалб қилган ҳолда амалдаги солиқ қонунчилигини танқидий таҳлил қилиб, шу асосда солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш, солиқ қонунчилигини соддалаштириш вазифаси юклатилган.

Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Солиқ қонунчилигининг жойларда тадбиқ этилиши доимий равишда ўрганилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунига кўра, тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек судда ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш вазифалари юклатилган.

Шу асосда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган режали ва режадан ташқари текширувларда мониторингини олиб боради, уларнинг натижларини таҳлил қилиб, Палата аъзолари ҳисобланган тадбиркорлар фаолиятидаги барча текширувларда иштирок этади, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилади.

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимиз ташаббуслари билан тадбиркорлик фаолиятида режали ва режадан ташқари текширувлар сонини йилдан йилга қисқартириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2012 йилда тадбиркорлик субъектларида белгиланган айнан режали текширувлар сони 5 126 тани ташкил этган бўлса, 2014 йилда ушбу кўрсаткич 4 514 тани ёки 2012 йилга нисбатан 612 тага камни, 2016 йилда эса 4 555 та кутилаётганини, қолаверса, йил бошида тасдиқланган режа жадвал ойма-ой камайтириб борилишини (ҳар йили йилнинг бошида режали текширувга киритилган тадбиркорлардан ўртача 150 таси режали текширув жадвалидан чиқарилмоқда) инобатга олганда жорий йилда ҳам режали текширувлар 2012 йилга нисбатан тахминан 700 тадан ортиққа, 2014 йилга нисбатан эса тахминан 100 тадан ортиққа камайиши фикримиз яққол далилидир.

Аммо, ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларга кенг кўламда имкониятлар яратиб берилаётганлигига қарамасдан, мониторинг ўтказиш давомида аниқ бўлмоқдаки текширувлар жараёнида тадбиркорлар фаолиятида ҳануз камчиликлар мавжудлиги аниқланмоқда. Натижада бу ҳолатлар тадбиркорларга белгиланган тартибда таъсир чоралар қўлланилиши, жаримага тортилишига асос бўлмоқда.

2016 йилнинг 6 ойи давомида режали текширув ўтказилган тадбиркорларда Савдо-саноат палатаси томонидан ўтказилган танланма ўрганиш натижаларига кўра, йўл қўйилаётган асосий камчиликлар қаторида қуйидагиларни келтиришииз мумкин:

  • Корхоналарда Кадрлар бўлими ва Бухгалтерия бўлимларининг айнан солиқларни ҳисоблашда ўзаро ҳамкорликда ишлашининг йўлга қўйилмаслиги. Мисол учун, ишга янги ходим қабул қилганда олдинги иш жойидан даромадлар тўғрисидаги маълумотноманинг Кадрлар бўлими томонидан талаб этилмаслиги ва шу мунособат билан Бухгалтерия бўлими томонидан жисмоний шахслардан даромад солиғининг нотўғри ҳисобланишига олиб келиниши аксарият тадбиркорларнинг жаримага тортилишига сабаб бўлмоқда.

Тавсия: Тадбиркор корхона фаолиятини шакллантираётганда биринчи навбатда бўлимларнинг бир-бири билан ўзаро ҳамкорликда фаолият юритишига алоҳида эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ.

  • Солиқ солинадиган базанинг нотўғри шакллантирилиши оқибатида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг нотўғри ҳисобланиши.

Тавсия: Солиқ солинадиган базага товар (иш, хизмат)ларни реализация қилиш (сотиш)дан тушган тушумларнинг аниқ ва тўғри киритилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бу жараён кўпгина тадбиркорлик субъектлари ва ҳисобчиларнинг асосий хатоларидан бири ҳисобланади.

  • тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотидан 20 фоиз ставкада қўшилган қиймат солиғининг тўланмаслиги. Бу ҳолат тадбиркор учун солиқни қўшимча ҳисоблашга олиб келади.

Эслатма: Қўшилган қиймат солиғи барча товар ва хизматлар учун эмас, балки Солиқ кодексининг 208-210 моддаларида белгилаб қўйилган йўналишларга тадбиқ этилмайди.

  • тадбиркорлик субъектлари фойдаланилаётган бино-иншоат сотилганидан ёки ҳокимият томонидан бино-иншоат ёки ер олиб қўйилганидан сўнг ҳужжатлар расмийлаштирулгунга қадар маълум вақт бино-иншоат ёки ер тадбиркор балансида фойдаланилмасдан ушлаб турилиши, тадбиркор ўз вақтида солиқ идораларини вақтида огоҳлантириб, солиқ солинадиган базадан чиқарилишини ташкиллаштирмаслик.

Тавсия: Тадбиркорлик субъекти фаолият юритиб келаётган бино-иншоат ёки ер участкаси сотиб юборилганда ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан олиб қўйилганда тадбирокорлик субъектлари давлат солиқ хизмати органига мол-мулк ва ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этишлари шарт.

  • Амортизация жараёни ҳақида маълумотга эга эмаслик. Амортизация –мулкнинг эскириб бориши натижасида мулк баҳосининг босқичма-босқич пасайиши.

Тавсия: Сиз амортизацияни тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб борсангиз, мулкка белгилаб борилган солиқ миқдорини қисқартириб боришингиз мумкин. Амортизация ҳар йилнинг бошида, январь ойида амалга оширилади. Амортизацияни ҳисоблаш жадвалини fms.uz сайти орқали топишингиз мумкин.

Изоҳ сўзлар:

А - жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

Б - ягона ижтимоий тўлов

В - суғурта бадали

Г - қўшилган қиймат солиғи

Д - юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи

Е - ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

Ё - Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар/бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар / бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар

Ж - мол-мулк солиғи

З - ер солиғи

Диаграммадан кўриниб турибдики, тадбиркорлик субъектларининг 85 фоизи фаолиятда ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи нотўғри ҳисобланган.

Шунингдек, суғурта бадалини ҳисоблашда 78 фоиз тадбиркорларда ҳато-камчиликлар қайд этилган.

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш борасида ҳам 29 фоиз тадбиркор ҳато-камчиликларга йўл қўйган.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳатога йўл қўйилганлиги боис 28 фоиз тадбиркор жаримага тортилган. Бунга сабаб хизмат кўрсатишдан келиб тушган пул тушумидан хизмат таннарҳини чегириб ташлагандан сўнг қолган суммадан 7,5 фоиз фойда солиғи тўланмаган.

Шунингдек ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, яъни хизмат кўрсатишдан тушган пул тушимидан хизматнинг таннарҳи ва фойда солиғи олиб ташлангандан сўнг 8 фоиз тўланадиган солиқ тўланмаганлик ҳолати ҳам 22 фоиз тадбиркорда қайд этилган.

Ўрганилган тадбиркорларнинг 21 фоизи Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар нотўғри ҳисоблаган.

7 фоиз тадбиркор ер солиғини, 14 фоиз тадбиркор эса мол-мулк солиғини тўламаганликда айбланиб, белгиланган тартибда жаримага тортилишига сабаб бўлган.

Шу каби қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, шу билан бирга Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланишига эришиш мақсадида тадбиркорлик субъектларига юқоридагиларга қўшимча тарзда қуйидагиларни корхона фаолиятида тадбиқ этилишига тавсия этамиз:

  • Сиз солиқ ҳисоботининг тўғри тақдим этилиши учун жавобгарсиз. Бунинг учун, йил якуни ёки солиқ органи ходимларининг корхонангиз фаолиятини текширишга келишларини кутиб турманг. Бунинг учун солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини ёки аудиторлик компанияларини жалб этиб, корхонангизда солиқ ҳисоб-китоблари ва уларнинг ҳисобланишидаги камчиликларни аниқлаб боринг.
  • Қонунда солиқлар ҳато ҳисобланганда уларни қайта тўлаб бериш имконияти белгилаб қўйилган, ушбу ҳолатда Сиз жарима тўлашдан (солиқлар кечиктириб тўлангани учун пенядан ташқари) озод этиласиз. Шунинг учун ўз ҳисоб-китобларингиз тўғрилигига аниқлик киритишучун қўшимча ҳаражат қилишдан қочманг,бу келгусида Сизга нисбатан турли таъсир чоралар қўлланилиши ва жарималарга тортилишининг олдини олади.
  • Mаслаҳат олиш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитаси ва Палатанинг жойлардаги ҳудудий тузилмаларига мурожаат қилинг,биз Сизнинг фаолиятингизни тўғри йўналтиришга, муаммоларингиз ечимига кўмак берамиз.
  • Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини пухта ўзлаштириш ва билими савияларин мунтазам равишда ошириб бориш.
  • Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан имтиёзга эга бўлган хўжалик юритиувчи субъектлар томонилан берилган имтиёзларнинг қонуний қўлланилиши ва имтиёз натижасида бўшаган маблағларнинг мақсадил ишлатишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш
  • Солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлик ташкилотлари хизматларидан кенгроқ фойдаланиш.
  • Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ташкил қилинадиган семинарлар, давра суҳбатларида иштирок этиш, солиқ соҳасига оид мақолалар, савол-жавоблар ҳамда қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан мунтазам равишда танишиб бориш.
  • Солиқ соҳасига оид муаммолар ёхуд тушунмовчиликлар вужудга келганда давлат солиқ хизмати органларини ёки Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Республика ахборот маслаҳат маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиш

Дилфуза САМАНДАРОВА,

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

“Business Monitoring Group” унитар корхонаси

Текширишлар юзасидан мониторинг юритиш ва юридик хизмат кўрсатиш бўлими

етакчи мутахассиси

09.09.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06