28.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

28.01.22

Савдо-саноат палатаси раиси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

28.01.22

Балиқчилик етиштириш билан шуғулланадиган тадбиркорларга солиқдан имтиёзлар берилади.

26.01.22

Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти томонидан “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

26.01.22

Латвия иш берувчилар конфедерацияси Президенти В.Гаврилов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида халқаро кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда

2021 йил 23 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Усманов Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловида хорижий кузатувчи сифатида юртимизга ташриф буюрган Транс-Евроосиё транспорти бўйича халқаро мувофиқлаштирувчи кенгаш бош котиби Г.Бессонов билан учрашди..

Учрашувда, Г.Бессонов ўтган 5 йил мобайнида Ўзбекистонда олиб борилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон ҳукумати томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун яратилаётган кенг имкониятлар ва логистика соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолашини таъкидлади.

 Шу билан бирга республикамизда ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар юқори савияда ташкил этилаётганлигини ва ушбу сайловда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётганлигидан мамнун эканлигини билдирди. 

Хорижий кузатувчи билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ҳамда Евроосиё мамлакатлари ўртасида логистика соҳасини янада ривожлантириш, тадбиркорлар ўртасида экспорт-импорт имкониятларини янада такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

ССП Ахборот-хизмати

 

23.10.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06