28.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

28.01.22

Савдо-саноат палатаси раиси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

28.01.22

Балиқчилик етиштириш билан шуғулланадиган тадбиркорларга солиқдан имтиёзлар берилади.

26.01.22

Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти томонидан “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

26.01.22

Латвия иш берувчилар конфедерацияси Президенти В.Гаврилов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Asia Eko Build ” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.

Палата аъзосининг мурожжати ўрганиб чиқилганда, “Asia Eko Build” МЧЖ ва бошқа бир унитар корхона ўртасида хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “Asia Eko Build” МЧЖ томонидан маҳсус техника ёрдамида хизмат кўрсатилганлиги, бироқ, жавобгар унитар корхона томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, яъни кўрсатилган хизмат тури учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида Палата аъзосига моддий зарар етказилганлиги аниқланди. 

Тарафалар ўртасида вужудга келган низони судгача ўзаро келишиш йўли билан ҳал этиш мақсадида Палата томонидан ўтказилган учрашувлар натижа бермагач, қарздорликни ундириш мақсадида Савдо-саноат палатаси ўз аъзоси манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан Палатанинг даъво аризаси кўриб чиқилиб, жавобгар ҳисобдан “Asia Eko Build” МЧЖ  фойдасига шартнома бўйича вужудга келган қарздорликни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.

ССП Ахборот-хизмати 

21.10.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06