7.12.21

Ўзбекистон тадбиркорлари диққатига!

7.12.21

“Фарғона водийсида фермерларини иқлим ўзгариши хатарларига мослашуви ва барқарорлигини ошириш” лойиҳасининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг якуний йиғилишини ўтказилди

6.12.21

 Янги намунадаги ҳайдовчилик гувохномаси 10 йил муддати берилади

6.12.21

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда.

6.12.21

Тадбиркорлар диққатига!

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Товар белгиларини (Брендни) ривожлантириш истиқболлари мавзусида навбатдаги вебинар ўтказилди

2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз “бренд”лари, товар белгилари ва номларини халқаро рўйхатдан ўтказиш масалалари” мавзусидаги вебинар ташкил этилди.

Вебинар Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилди.

Вебинарда Агентликнинг брендларни халқаро даражада рўйхатдан ўтказиш бўйича етакчи экспертлари томонидан маҳсулотларни брендга айлантириш ва товар белгисини маҳаллий ва халқаро даражада рўйхатдан ўтказишга оид тақдимотлар ўтказилиб, бунда товар белгиларини рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талаб ва шартлар, рўйхатдан ўтказиш тартиби ва бож тўловлари, шунингдек, ушбу соҳада республикамизда тадбиркорлик субъектларининг брендларини рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунтирилди.

Тадбир якунида Интеллектуал мулк агентлиги экспертлари томонидан тадбиркорларни товар белгилари ва брендларни рўйхатга олиш ҳамда ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш борасидаги саволларига жавоблар берилди.

ССП Ахборот-хизмати 

19.10.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06