23.09.22

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди

23.09.22

Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастури

23.09.22

АҚШнинг Жорж Вашингтон номидаги университет профессори билан учрашув

23.09.22

Палатада навбатдаги Экспертлар кенгаши йиғилиши ўтказилди

22.09.22

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар бизнес форуми

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Сирдарёда тадбиркорларнинг муаммоларига “мижозбай” тизими орқали амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 12 октябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатасининг экспорт сектори бош мутахассисси ҳамда Сирдарё тумани “Ҳақиқат” СИУ жойлашган “POLYPACK” МЧЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда, божхона органларида божхона аудитини ўтказиш, божхона соҳасига оид қонунбузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда уларнинг вакилларини соҳага оид муаммо ва масалаларини Ўзбекистон Республикаси ЖК, ЖПК, МЖтК, ФК, ФПК ва бошқа соҳага оид норматив-ҳужжатлар асосида таҳлилий ўрганиб чиқиш, қонунчиликдан оғишмасдан белгиланган муддатларда муаммо ва масалаларни ҳал этиш ҳамда божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш усуллари ҳамда бугунги кунда Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан ТИФ қатнашчиларига яратилаётган қулайликлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан божхона органларида божхона аудитини ўтказиш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўрисидаги” қонуни асосида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув сўнгида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилиб, ишлаб  чиқаришни модернизациялаштириш орқали янги ишчи ўринларни ташкил этишда ҳамда божхона ходимлари томонидан божхона соҳасига оид муаммоларни ҳал этилишида яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.

ССП Ахборот-хизмати 

18.10.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06