6.12.21

 Янги намунадаги ҳайдовчилик гувохномаси 10 йил муддати берилади

6.12.21

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда.

6.12.21

Тадбиркорлар диққатига!

3.12.21

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳам иштирок этди   

3.12.21

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Товар белгиларини (Брендни) халқаро рўйхатдан ўтказиш масалалари мавзусида вебинар ўтказилади

2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз “бренд”лари, товар белгилари ва номларини халқаро рўйхатдан ўтказиш масалалари” мавзусидаги вебинар ташкил этилмоқда.

Мазкур вебинарда маҳсулотларни брендга айлантириш ва товар белгисини маҳаллий ва халқаро даражада рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талаб ва шартлар, рўйхатдан ўтказиш тартиби ва бож тўловлари, шунингдек, ушбу  соҳада республикамизда тадбиркорлик субъектларининг брендларини рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериш кўзда тутилган.

Ушбу вебинарда иштирок этиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари таклифларини (корхона номи, манзили, иштирокчи Ф.И.Ш., фаолият йўналиши,  алоқа учун телефон рақамлар) 2021 йил 18 октябрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишингиз сўралади.

Вебинар ҳаволаси бўйича қўшимча маълумот олиш учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Хусанбоев Йўлдошалига +99878-150-60-06 (1849) телефон рақами орқали боғланиш мумкин.

ССП Ахборот-хизмати

15.10.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06