28.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

28.01.22

Савдо-саноат палатаси раиси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

28.01.22

Балиқчилик етиштириш билан шуғулланадиган тадбиркорларга солиқдан имтиёзлар берилади.

26.01.22

Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти томонидан “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

26.01.22

Латвия иш берувчилар конфедерацияси Президенти В.Гаврилов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 647 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кавракчилик соҳасини ривожлантириш ва саноатлаштиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (ID-50472) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1,Лойиҳа 2-банди учинчи хатбошига кўра:

“Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси:

ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлиги хом ашёсини йиғиш ва тайёрлашга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган ва Қўмитанинг буюртмасига кўра тўлов эвазига ажратилган квота бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларга рухсатнома беради. Бунда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлиги хом ашёсини йиғиш ва тайёрлашга квоталарни Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти билан келишиб тасдиқлайди”.

Бунда, янги турдаги рухсатномани жорий этиш назарда тутилган ҳамда лойиҳа 18-бандида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга “Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома” беришга ваколатли бўлган органлар рўйхатига Қўмитани киритиш бўйича тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш келтирилган.

Бироқ, шуни айтиш лозимки, мазкур Қонун яқинда қабул қилинган бўлиб, унда рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда рухсат берувчи ҳужжатлар сонини қисқартириш назарда тутилган.

Юқоридаги рухсатномани жорий этиш эса, бугунги кунда рухсат берувчи ҳужжатларни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга мутлақо тўғри келмайди.

Шу боис, янги турдаги рухсатномани жорий этиш ва мазкур Қонунга қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқ эмас.

2.Лойиҳа 7-бандига кўра, “Қўмита Уюшма билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг каврак ўсиши учун иқлим жиҳатдан мос бўлган ҳудудларида кавракни қайта ишловчи корхоналар, каврак йиғиш ва етиштириш билан шуғулланувчи уй-хўжаликлари (жисмоний шахслар) ва каврак кўчатчилиги хўжаликлари кооперациясига асосланган кавракчилик кластерлари (кейинги ўринларда – кавракчилик кластерлари)ни ташкил этсин”, - деб келтирилган ҳамда мазкур кластерларнинг вазифалари белгилаб берилган.

Қайд этиш лозимки, кластерлар ўз навбатида тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этилиб, уларни ташкил этишда давлат органлари иштироки шарт эмас.

Бундай ёндашув иқтисодиётга давлат аралашувини назарда тутиб, тадбиркорлик субъектлари учун салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

Қолаверса, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасига кўра, давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Шу боис, лойиҳадан жисмоний шахслар ва қайта ишловчи корхоналар ўртасида кооперацияни (кластерларни) ташкил қилиш билан боғлиқ нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

3.Лойиҳа 11-бандига кўра, “Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ва унинг аъзоларининг Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тугатиш ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмасига юклаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин”, - деб белгиланган.

Таъкидлаш лозимки, Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади.

Яъни, ушбу масалаларни норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгилаб қўйиш юқорида келтирилган Қонун талабларига зид келади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳадан Уюшма фаолиятига оид барча нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

ССП Ахборот-хизмати 

14.10.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06