28.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

28.01.22

Савдо-саноат палатаси раиси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

28.01.22

Балиқчилик етиштириш билан шуғулланадиган тадбиркорларга солиқдан имтиёзлар берилади.

26.01.22

Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти томонидан “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

26.01.22

Латвия иш берувчилар конфедерацияси Президенти В.Гаврилов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Санкт-Петербург делегацияси Сирдарёда

Айни кунларда Санкт-Петербург делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрган.

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Сирдарё вилояти ҳокимлигида делегация аъзоси Санкт-Петербург шаҳри МДҲ давлатлари ва РФ шаҳарлари ташқи алоқалари қўмитаси раиси Кассюра Евгений Владимирович билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Шохрух Исакулов меҳмонга ташриф учун миннатдорлик билдириб, бу келгусида Сирдарё вилояти ҳамда Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Евгений Кассюра Сирдарёнинг бугунги кундаги экспорт салоҳияти, ҳудудда инвесторларга яратилаётган шароитлар билан қизиқди.

Шунингдек, Шохрух Исакулов вилоятда кейинги беш йилда амалга оширилаётган ишлар, вилоятнинг жойлашуви жиҳатдан туризм ва инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйишга қулайлиги, саноат, тиббиёт, маданият каби соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида тушунча берди.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиши давлатлар раҳбарларининг қарори билан белгиланганини таъкидладилар.

Хусусан, ҳамкорликда Сирдарё вилоятида Санкт-Петербург савдо уйи ташкил этиш, экспорт маҳсулотлари, айниқса, мева-сабзовотларни тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилди.

ССП Ахборот-хизмати 

11.10.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06