16.08.22

 “Berkemann GmbH” компанияси бош директори билан учрашув

16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Оҳангарон шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар  фаолиятидаги муаммолар, қийинчиликлар ва тўсиқларни аниқлаб, уларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ҳар бир туман шаҳарда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Оҳангарон шаҳар 3 сектор штабида навбатдаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Бунда Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғи, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари ва Оҳангарон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири томонидан тадбиркорларнинг муаммолари тингланди.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар томонидан билдирилган барча муаммо ва мурожаатлар юзасидан тушунчалар ва тегишли ташкилотларга топшириқлар берилган ҳолда, ижроси назоратга олинди.

Мутассадди ташкилот раҳбарлари томонидан маҳаллий тадбиркорларга бугунги кунда жорий этилган имтиёзлар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, қолаверса, тадбиркорларга бериладиган имкониятлар  тўғрисида тушунчалар берилди.

ССП Ахборот-хизмати 

 

 

06.10.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06