28.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

28.01.22

Савдо-саноат палатаси раиси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

28.01.22

Балиқчилик етиштириш билан шуғулланадиган тадбиркорларга солиқдан имтиёзлар берилади.

26.01.22

Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти томонидан “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

26.01.22

Латвия иш берувчилар конфедерацияси Президенти В.Гаврилов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркорларнинг муаммоларига “мижозбай” тизими орқали амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 5 октябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ва Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатасининг Ширин шаҳар бўлими бошлиғи ҳамда Ширин шаҳар Энергетиклар кўчаси, 7-уйда жойлашган “Sirdaryo IES” АЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда, “Божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш усуллари” ва “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мавзуда бўлиб ўтиб, бугунги кунда Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6306-сон Фармони билан ТИФ қатнашчиларига яратилаётган қулайликлар ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товар кодини таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилиш тартиби тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисидаги” қонуни асосида тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, учрашув сўнгида корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва келгусидаги экспорт салоҳиятини кўпайтириш бўйича режаларини амалга оширишида божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.

ССП Ахборот-хизмати 

 

06.10.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06