24.01.22

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

22.01.22

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

22.01.22

ССП Раиси, Ногиронлиги булган шахслар ишлари буйича идоралараро кенгаш раиси А.Икрамов бошчилигида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди

21.01.22

Тадбиркорлар диққатига!

21.01.22

Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар бўйича тадбиркорлар билан давра суҳбати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Латвиянинг Рига шаҳридаги Ўзбекистон Савдо уйи раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.

2021 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Латвиянинг Рига шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон Савдо уйи раҳбарияти В.Галперин билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жорий йил сентябрь ойида Латвиянинг Рига шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон Савдо уйининг фаолиятини йўлга қўйишда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Жумладан, Латвияда ташкил этилган Ўзбекистон Савдо уйи ёрдамида республикамиз ҳунармандлари маҳсулотларини намойиш қилиш учун Шоу-рум ташкил этиш, Ўзбекистон маҳсулотларини Европа Иттифоқи давлатлари бозорига кириб боришида ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда маҳаллий экспортбоп маҳсулотларни Латвия орқали Европага етказиб бериш борасида маҳаллий экспортерларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Томонлар Европа Иттифоқига ўз маҳсулотларини экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни таклифлари асосида Саво уйи орқали европа компаниялари билан ҳамкорлик қилиш масаласини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

ССП Ахборот-хизмати 

05.10.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06