27.10.21

Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг бузилаётган ҳуқуқ ва манфаатлари адолатли ҳимоя қилиниши таъминланмоқда

27.10.21

82 ТУРДАГИ ХОМ АШЁ ВА ЯРИМ ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ИМПОРТ БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

25.10.21

Диққат эълон

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “UMID-JANGOH” хусусий корхонаси мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.

Палата аъзосининг мурожаати ўрганиб чиқилганда Тошкент шахар ҳокмилигининг 07.04.2017 йилдаги 366-сонли қарори билан “UMID-JANGOH” хусусий корхонасига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган “Чорсу буюм бозори” АЖ ҳудудида жойлашган 30-сонли савдо дўкони бузилган.

Бахоловчи ташкилотнинг хулосасига кўра, савдо-дўкони бузилиши оқибатида тадбиркорга 508 639 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган. Тадбиркор томонидан етказилган зарарни қоплаб бериш бўйича шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар натижа бермаган.

Савдо дўконлари бузилиш оқибатида етказилган зарарни ундириш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси манфаатида Тошкент шаҳар ҳокимлигига нисбатан тегишли судга даъво аризаси киритилган.

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Палата томонидан киритилган даъво ариза талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги зиммасига Палата аъзосига етказилган зарарни қоплаб бериш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган.

ССП Ахборот-хизмати 

27.09.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06