27.10.21

Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг бузилаётган ҳуқуқ ва манфаатлари адолатли ҳимоя қилиниши таъминланмоқда

27.10.21

82 ТУРДАГИ ХОМ АШЁ ВА ЯРИМ ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ИМПОРТ БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

25.10.21

Диққат эълон

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Будапештда Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталарининг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форум бўлиб ўтди

2021 йилнинг 23 сентябрь куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталари йиғилиши ва ушбу давлатлар ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигидаги Ўзбекистон ишбилармонлар вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Мазкур йиғилишда Озарбайжон, Туркия Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Венгрия Савдо-саноат палаталари раҳбарлари, Венгрия Экспортни ривожлантириш агентлиги (HEPA) ҳамда Венгрия Инвестицияларни жалб этиш агентлиги (HIPA) ижрочи директорлари ҳам қатнашдилар.

Тадбир аввалида Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар котиби Т.Варга сўзга чиқиб, Туркий тилли мамлакатлар кенгашига аъзо ва кузатувчи сифатида иштирок этаётган Венгрия алоқаларни ривожлантиришнинг ижобий динамикасига эътибор қаратиб ўтди. Қолаверса, ушбу давлатлар ва Венгрия ўртасида иқтисодий шерикликни изчил кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади, шунингдек, икки давлат ишбилармонларини ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга чақирди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов ҳам ўз нутқида Ўзбекистон ва кенгашга аъзо ҳамда кузатувчи давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожланиб бораётгани, сўнги йилларда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожланаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомидаги бизнес мулоқотлар  ҳам мамлакатлар ишбилармон доиралари учун кенг ва қулай имконият яратиб келгусида самарали натижаларга эришишда асосий вазифасини ўташига ишонч билдирди.

Учрашув давомида Озарбайжон, Туркия Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Венгрия Савдо-саноат палаталари ҳамда Венгрия Инвестицияларни жалб этиш агентлигининг (HIPA) Кенгаш давлатлари билан ўзаро савдо ҳамда иқтисодий ҳамкорликнинг уствор йўналишлари бўйича маъруза ва тақдимотлари билан таништирилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Венгрия давлатларнинг 100 нафардан ортиқ тадбиркорлари ва инвесторлари жалб этилган тармоқлар тақдимоти ва B2B форматидаги сессиялари ҳамда манзилли учрашувлари ташкил этилди.

Бу эса  Кенгашга аъзо давлатлар вакилларига қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун бизнес ғоя алмашиш ва алоқа ўрнатиш имконини беради.

ССП Матбуот хизмати

23.09.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06