26.11.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

26.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

24.11.21

Фарғона вилоятида “Товар белгиларининг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди

24.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

23.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

16.11.21 - 18.11.21

Қадоқлаш. Босиб чиқариш. Ёрлиқ. Қоғоз.

3.11.21 - 5.11.21

Транспорт ва логистика

3.11.21 - 5.11.21

Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғиндан ҳимоя

3.11.21 - 5.11.21

Кончилик, металлургия ва металлга ишлов бериш

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг 2-йиғлиши бўлиб ўтди

2021 йил 3 сентябрь куни Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг 2-йиғлиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси, Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси А.Икрамов,  ACWA Power компанияси раиси, Саудия Арабистони-Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгашининг ҳамраиси М.Аббунайн иштирок этди. Шу билан бирга тадбирда ҳар икки мамлакатнинг ишбилармон доира вакиллари ўз тақдимотлари билан иштирок этишди.

Ишбилармонлар кенгашини кириш сўзи билан Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов очиб берди. Палата раиси ўз нутқи давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқалари сўнгги 2 йил ичида ниҳоятда жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаб, бу борада Саудия Арабистонининг Инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ жавнобларининг январ ойида Ўзбекистонга ташрифи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг май ойида Саудия Арабистонига ташрифлари икки томонлама алоқаларимизни янада юқори босқичга олиб чиқишга замин яратиб берганини қайд этиб ўтди.

Шу билан бирга, қисқа муддат ичида икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида манфаатли лойиҳалар амалга оширилгани алоҳида таъкидланди.

Бунга мисол қилиб, “Uzbekistan Airways” АЖ ва “Flynas” авиакомпанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми натижасида 2021 йил 5 август куни саудия авиакомпанияси томонидан Риёз-Тошкент авиарейсини биринчи маротаба йўлга қўйиш имкони яратилганини келтириш мумкин.

Шунингдек тадбир давомида икки мамлакат ишбилармон вакиллари томонидан турли тармоқларда инвестициявий ҳамкорлик масалалари, транспорт, автомобиль йўллари қуриш ва реконструкция қилиш борасидаги инфратузилмавий лойиҳалар, туризм, тиббиёт соҳасида ҳамкорлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

ACWA Power компанияси раиси М.Аббунайн ўз нутқи давомида Ўзбекистонда сўнги 5 йилда амалга оширилган ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятларни юқори баҳолаб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш улкан шараф ва чин маънода масъулият эканлигини қайд этди.

Тадбир давомида мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан мамлакатларнинг инвестицион салоҳияти ва соҳалар кесимида ҳамкорлик қилиш бўйича мавжуд имкониятлар тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотлар давомида очиқ мулоқотлар ташкил қилиниб, қатор саволларга ечим топилди, лойиҳаларни амалга ошириш борасида оғзаки келишувларга эришилди.

Маълумот учун: 2020 йилда савдо айланмаси ҳажми $27,4 млн.га, экспорт – $596,2 минг, импорт – $26,8 млн.га тенг бўлди. 2021 йил январь-май ойларида савдо айланмаси ҳажми $4,5 млн.га тенг бўлди (экспорт – $1,0 млн., импорт – $3,5 млн.).

Саудиялик ишбилармонлар иштирокида Ўзбекистонда
38 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, улардан 14 таси 100% Саудия капитали асосида фаолият юритади.

ССП Ахборот-хизмати 

03.09.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06