25.10.21

Диққат эълон

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

25.10.21

АЙРИМ ТУРДАГИ МЕВАЛАР БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

25.10.21

Бўстонлиқ туманида "Ёшлар:1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ва имтиёзли кредит ажратилмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Сирдарёда “Ғаллачилик тармоғи ва уни қайта ишлаш саноатида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар” мавзусида пресс-тур ташкил этилди

Сўнгги йилларда мамлакатимиз аграр соҳаси тубдан ислоҳ қилиниб, таркибий тузилиши замон талаблари даражасига келтирилди. Ғалла майдонлари кенгайтирилиб, дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги, шунингдек, буғдой етиштириш, уни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда сифатли сақлаш, қолаверса, чуқур қайта ишлаш борасида мукаммал механизм яратилди.

Ўзбекистон тарихан жуда қисқа давр ичида ғалла мустақиллигини қўлга киритди. Дон ва нон маҳсулотлари импорт қилувчидан экспорт қилувчи давлатга айланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзагроинспекция”си ва унинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан “Ғаллачилик тармоғи ва уни қайта ишлаш саноатида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар учун вилоятнинг Сайхунобод туманида жойлашган "Оқолтиндонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятига пресс-тур ташкил этилди.

Унда, соҳа ходимлари амалга оширилаётган ишлар, бошоқли дон маҳсулотларни етиштириш, сақлаш ва тайёр маҳсулот ҳолига келтирилиб, аҳоли дастурхонигача етиб борадиган жараёнлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистларга маълумот беришди.

Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, Сирдарё вилоятида 2021 йил ҳосили учун 85 000 гектар майдонларда бошоқли дон экилиб, жами 175 228 тонна, шундан 153 978 тонна товар ва 21 250 тонна уруғлик дон етиштириш режалаштирилган. Жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига вилоятда жами 181 539,5 тонна жамғарилган бўлиб, шундан, 177 427,4 тоннаси буғдой ва 4 112,1 тонна арпа бошоқли дон маҳсулотларини ташкил этган. Жамғарилган буғдойнинг 177 379,1 тонна, яъни 99,9% ни 3 синфга, 48,3 тоннаси 5 синфга мансуб. Жами жамғарилган буғдойнинг 21 746,0 тоннаси уруғлик ҳисобида дон сақлаш шахобчаларига топширилган.

Мазкур жамғарилган дон партиялари “Оқолтиндонмаҳсулотлари” ва “Ховосдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятларининг бош корхоналари ёпиқ сиғимларига жойлаштириш учун, белгиланган график асосида нес-нобуд қилинмай тўлиқ етказиб берилган.

Ҳар йили вилоятда 7500 тоннадан ортиқ уруғлик буғдой жамғарилмас эди, вилоят эҳтиёжи учун керакли миқдордаги уруғлик дони Андижон вилоятидан олиб келинган.

Бу йил вилоятда 225 та фермер хўжаликларининг 9486 гектар ер майдонларида 21250 тонна уруғлик дон жамғариш режалаштирилган бўлиб, вилоят апробация ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган апробация жараёнларида 102 та фермер хўжаликларининг 4045 гектар майдони бегона ўт ва нав аралашмаси юқори бўлганлиги сабабли яроқсиз деб топилган бўлсада, қолган 5441 гектар майдондан фермер хўжаликларининг ўз вақтида агротехник тадбирларни сифатли ўтказилиши натижасида вилоятда илк бор уруғлик дон захираси 21 746 тоннага жамғарилиб, режа 102 фоизга бажарилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг 23.08.2021 йилдаги қарорига кўра, 2022 йил ғалла ҳосили учун вилоят туманларида 2199 та фермер ҳамда кластер корхоналари томонидан жами 80 000 гектар майдонларга ғалла экиш режалаштирилган. Шундан очиқ майдонларда 30567 гектар, ғўза қатор орасида 49433 гектарни ташкил этади.

“Оқолтиндонмаҳсулотлари” АЖ томонидан 2022 йил ҳосилидан бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш 20000 тонна бажариш режалаштирилиб, шундан навлар бўйича Аср навидан 5800 тонна, Андижон-2 навидан 600 тонна, Алексеич навидан 3200 тонна, Бобур навидан 2800 тонна, Зимница навидан 2900 тонна, Звезда навидан 1000 тонна, Ғозғон навидан 500 тонна, Первица навидан 2000 тонна ҳамда бошқа навлардан 1200 тонна уруғлик ғалла тайёрлаш белгиланган.

Бугунги кунда мазкур корхонанинг уруғлик цехларитомонидан 13 275 тонна бошоқли дон дориланиб полиэтилен қопларга жойлаштирилган. Тайёр бўлган уруғлик ғалла пешма-пеш туман уруғлик тарқатиш шаҳобчаларга тарқатилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2021 йил Сирдарё вилоятида илк маротаба кластер ва фермер хўжаликлари томонидан жамғарилган уруғлик буғдой дони ўз вилоятимиз эҳтиёжи учун етарли даражада жамғарилди, шунинг билан бирга 24 миллиард 555 миллион сўм маблағ вилоятимиздаги фермер хўжаликлари ва дон кластерлари ихтиёрида қолган.

Ташкил этилган пресс-тур жараёнида “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими ва “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси инспекторлари томонидан дон маҳсулотларини лабораториядан ўтказиш тартиби, сақланиши ва қайта ишланиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар, истиқболли режалар тўғрисида қўшимча маълумот ҳам берилди.

ССП Ахборот-хизмати 

30.08.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06