19.05.22

Тадбиркорлар диққатига

19.05.22

Чуқур ҳамдардлик билдирилди.

19.05.22

Экспортни қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича семинар ташкил этилди.

19.05.22

"Ўзбекистонда дориворчилик ва зираворчилик соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш" мавзусида семинар

18.05.22

Хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида семинар бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкентда Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликлари бизнес-форуми бўлиб ўтди

25 август куни Тошкентда Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликлари бизнес-форуми бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси ҳамда БАА давлат муассасалари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этишди. Бирлашган Араб Амирликлари томонидан “DP World”, “Abu Dhabi Ports”, “Masdar”, “Mubadala Health”, “VPS Healthcare”, “DAMAC”, “Kanoo Group”, “Julphar”, “Al Rais Travel and Tourism” каби ва бошқа корхоналар вакиллари қатнашди.

Тадбирда хориж делегациясига  БАА Иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Тук ал-Марри, ўзбек делегациясига эса Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилик қилди.

Делегациялар раҳбарлари ўз чиқишларида икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг юқори даражада эканлигини таъкидлаб, қўшма инвестиция лойиҳалари сонини ошириш ва узоқ муддатли савдо алоқаларини ўрнатишнинг барқарор динамикасини қайд этдилар.

Шу билан бирга, икки мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада оширишнинг шарт-шароитларини шакллантираётгани маълум қилинди. Шу нуқтаи назардан икки мамлакат бизнес вакиллари ўзаро фикр ва лойиҳа таклифлари билан алмашиш, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва аниқ келишувларга эришишлари мумкин бўлган платформани яратиш зарурлиги қайд этилди. Шу муносабат билан томонлар Ўзбекистон-БАА Ишбилармонлар кенгаши тузилганини мамнуният билан олқишлаб, икки мамлакат тадбиркорларини муваффақиятли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка чақирдилар.

Форум якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ҳамда  БАА Савдо -саноат палаталари федерацияси бош директори Ҳумаид Бен Салем  Ўзбекистон-БАА Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим имлозаладилар.

ССП Матбуот хизмати

26.08.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06