23.10.21

Франциялик кузатувчи Савдо-саноат палатасига ташриф буюрди

23.10.21

Грециядан ташриф буюрган ҳалқаро кузатувчи Савдо-саноат палатасида бўлди

23.10.21

Франциялик кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда.

23.10.21

Франциялик кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда.

23.10.21

ССП раиси Франциядан ташриф буюрган халқаро кузатувчи билан учрашди

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркор фаолияти юзасидан махсус пресс-тур ташкил этилди.

Давлат раҳбари томонидан яқинда бўлиб ўтган учрашув чоғида тадбиркор ҳамда ишбилармонларга алоҳида рағбат ва эътибор кўрсатиш юзасидан жойларда раҳбарларга алоҳида вазифалар белгилаб берган эди.

Миробод туман ҳокимлиги томонидан бу йўналишда  ҳаракатлар бошланган. Жумладан, Савдо саноат палатасининг туман бўлими томонидан кўпчиликнинг эътиборини тортган соҳа - қўёнчилик билан шуғулланаётган тадбиркорнинг фаолияти юзасидан махсус пресс-тур ташкил этилди.

Тошкент шаҳар Миробод тумани Эски отчопар махалласида яшовчи Мамажанов Хасан қуёнчилик билан шуғулланиб келмоқда. Тадбиркор ўз фаолиятини бир жуфт қуён билан бошлагани, йиллар давомида ушбу сохадаги тажрибаси ўсиши натижасида қуёнларнинг турини бир нечтага кўпайтиргани, уларнинг аксарияти чет элдан келтирилгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

Хозирги кунда ушбу соҳадаги билим ва тажрибаларини тадбиркор ўз ижтимоий тармоқларида обуначилар билан бўлишади. Сухбат доирасида тадбиркор бир нечта наслдор қуёнлар хақида қисқача маълумот берди. Масалан: “Сатин” наслига мансуб қуён Европа мамлакатларидан келтирилган бўлиб, бир йилда тўрт марта тўртадан насл олиниб асосан тери ва гўшт махсулотлари йўналишларида парваришланади. 


Мамажанов Хасан келажакда қуёнчилик йўналишини ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон қуёнчилари” клубини очишни мақсад қилган. Ушбу режаларини амалга ошириш учун Савдо-саноат палатаси Миробод туман бўлими амалий ёрдам бериши таъкидланди.

ССП Ахборот-хизмати 

25.08.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06