25.10.21

Диққат эълон

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

25.10.21

АЙРИМ ТУРДАГИ МЕВАЛАР БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

25.10.21

Бўстонлиқ туманида "Ёшлар:1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ва имтиёзли кредит ажратилмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Кўчма савдо фаолиятига замонёавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 485-сонли Қарори тўғрисида маълумот

Мазкур Қарорда кўчма савдони амалга ошириш талаблари ва шартлари, кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш тартиб-тамоиллари, электрон аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиш, кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тартиби, кўчма савдони амалга ошириш тартиби, мавсумий кафеларни ўрнатиш (қуриш) бўйича рухсатнома бериш, уларни ўрнатишга (қуришга) ва уларнинг ишлашига қўйиладиган талаблар, мавсумий кафеларни ўрнатиш (қуриш) ва улардан фойдаланиш бўйича назоратни амалга ошириш механизмларини назарда тутувчи умумий овқатланиш корхоналари, мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби белгиланган.

Шунингдек, кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш юзасидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5136 қарори билан 1 декабрдан бошлаб:

  • Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K—SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида  рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади;
  • Кўчма савдо жойи кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича  «K — SAVDO» ААТ орқали электрон аукционда сотилади;
  • Вазирлик ва идоралар томонидан бир ой муддатда ўзларининг тизимларидаги ташкилотларда савдо автоматларини ўрнатиш мумкин бўлган майдонларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш мақсадида белгиланган тартибда онлайн-аукционга чиқариш чоралари кўрилади;

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар “K—SAVDO” ААТни ишга тушириши белгиланди. Мазкур портал орқали қуйидагилар амалга оширилади:

  • кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун буюртма берилади;
  • кўчма савдо жойларининг хариталари жойланади;
  • аҳоли пунктлари бўйича кўчма савдо жойларининг схемаларига мувофиқ электрон аукционлар амалга оширилади;
  • аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойи учун тўловлар амалга оширилиши, шунингдек, пул маблағлари қайтарилади;
  • тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида QR-код қўйилган электрон шаклдаги гувоҳнома юборилади;
  • кўчма савдо жойлашиш схемасида мавжуд бўш турган ва банд қилинган кўчма савдо жойлари тўғрисида маълумотлар олиш имконияти вужудга келади;
  • порталда кўчма савдо объектлари реестри юритилади;
  • 2021 йил 1 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш бўйича электрон ариза бериш хизмати жорий этилади;
  • 2021 йил  1 ноябрга қадар ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кўчма савдо жойларини танлаш ва кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемаларини тузиш ҳамда уларни «K — SAVDO» ААТга жойлаштирилиши белгиланган.

ССП Ахборот-хизмати 

24.08.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06