25.10.21

Диққат эълон

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

25.10.21

АЙРИМ ТУРДАГИ МЕВАЛАР БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

25.10.21

Бўстонлиқ туманида "Ёшлар:1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ва имтиёзли кредит ажратилмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

TOBB ETÜ TASHKENT кириш имтиҳонлари

Жорий йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида "Пахтакор" стадионида Туркия иқтисодиёт ва технология университетининг Тошкент филиалига кириш имтиҳонлари ўтказилди. 


Имтиҳонга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, Туркия иқтисодиёт ва технология университети Тошкент филиали ректори A.Икрамов, шунингдек, Туркиянинг ТОВВ ЕТÜ университети профессорлари ташриф буюрди.


Эслатиб ўтамиз, Туркия мамлакатимизнинг етакчи савдо шерикларидан биридир. Сўнгги йилларда қулай сармоя ва ишбилармонлик муҳити натижасида турк тадбиркорлари Ўзбекистонда ўз фаолиятини янада кенгайтирдилар.


Бу ўқув йилида 900 га яқин абитуриент қуйидаги 4 та йўналишда ўқиш бўйича ҳужжатларни топширди:
• электрон тижорат ва технологияларни бошқариш;
• халқаро бизнес ва тадбиркорлик;
• Aрхитектура ва дизайн;
• ички архитектура.

Имтиҳонлар иккита фан бўйича ўтказилди: инглиз тили ва математика.


2021-2022 ўқув йилида 30 нафар энг иқтидорли абитуриент грант асосида ўқишга қабул қилиниши алоҳида эътиборга лойиқ.
Таъкидлаш жоизки, ТОВВ ЕТÜ ТASHKENT университети икки томонлама таълим тизимига асосланган бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги мутахассисларни тайёрлайди. Туркия Иқтисодиёт ва Технология Университетида ўқув йили 3 семестрдан иборат.
Туркия иқтисодиёт ва технология университетининг Тошкент филиалида имтиҳон топширган абитуриентларга муваффақият тилаймиз.

ССП Матбуот хизмати

23.08.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06