23.09.22

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди

23.09.22

Ўзбекистонда яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастури

23.09.22

АҚШнинг Жорж Вашингтон номидаги университет профессори билан учрашув

23.09.22

Палатада навбатдаги Экспертлар кенгаши йиғилиши ўтказилди

22.09.22

Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар бизнес форуми

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Савдо – саноат палатаси маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича Экспертлар кенгаши йиғилишини ўтказди.

Жорий йилнинг 16 август куни “Zoom” дастури орқали Савдо-саноат палатаси Раиснинг биринчи ўринбосари И.Жасимов раҳбарлигида, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош бошқармаси бошлиғи Д.Ходжикариев, халқаро эксперт У.Ҳақназар, “Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш тадбиркорлик субъектлари” уюшмаси вакиллари, тадбиркорлар ва бошқа мустақил экспертлар иштирокида маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан киритилган Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) лойиҳаси (ID-46261) муҳокама қилинди.

Мазкур Қонун лойиҳаси техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш ва ушбу соҳадаги фаолият турларини институционал жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги ва “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги амалдаги Қонунлари нормаларини ўз ичига олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Ушбу Қонун лойиҳаси 8-боб ва 62-моддадан иборат бўлиб, унга ихтиёрий ва мажбурий стандартларга ўтиш,  мувофиқликни баҳолашнинг мажбурий ва ихтиёрий равишда амалга ошириш муҳитини яратиш, техник регламентларни ишлаб чиқишда, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолашда халқаро стандартлардан фойдаланган ҳолда зарур бўлган синов ва ўлчов усулларини белгиловчи норматив ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш,  маҳсулотларга қўлланиладиган мажбурий талабларни фақатгина қонунчиликда ва техник регламентларда белгилаш ва бошқа бир қатор нормалар киритилган.

Йиғилишда мазкур Қонун лойиҳасини тадбиркорлар ва Экспертлар кенгаши аъзоларининг тегишли таклифлари, фикр ва мулоҳазаларини инобатга олган мазмунан қайта кўриб чиқиш белгиланди ва шу тўғрисида Экспертлар кенгаши хулосаси тайёрланди.

ССП Матбуот хизмати

 

17.08.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06