12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ЎзССП Биринчи Президентимиз вафоти муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросимда иштирок этди.

Президентимиз портрети пойига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси юксак ҳурмат бажо келтириб, гуллар қўйди. 

Юртбошимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон тараққиёти, халқимиз манфаати йўлида амалга оширган ишлари, ислоҳотлари йиллар оша қадри юксалиб боришига шубҳа йўқ. Бу инсоннинг хотирасини нафақат бугунги, балки келажак авлодлар ҳам мустақиллигимиз меъмори сифатида юксак қадрлайди.

Ислом Каримов — тинчликпарвар сиёсатчи, буюк давлат асосчиси сифатида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирди.

Нигоҳларида қатъият, ишонч ва меҳр балқиб турган Ислом Каримовнинг суратига қараб, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон буюк Президентимиз амалга оширган эзгу ишлар —  халқимиз учун дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитлар яратилгани, қудратли давлатчилигимиз барпо этилгани, давлатимиз жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлганини яна бир бор ҳис қилиб, буларни кўз қорачиғидек асраш, бошланган эзгу ишларни давом эттиришга масъул эканини теран англамоқда.

Президентимизнинг “Бизга тинчлик ва омонлик керак” деган эзгу даъвати Ўзбекистон оналарининг дилидаги, тилидаги орзу-нияти бўлиб келган, ана шундай эзгу мақсадларни рўёбга чиқарган Ислом Каримов юртимизда миллатлар ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини қарор топтирди, мустаҳкамлади. Бу барқарор муҳит юртимизда барча соҳаларда юксак ютуқ ва натижаларга эришилишига пухта замин яратди. Биз буни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, келажак авлодимизга тинч ва обод Ватан қолдириш йўлида фидойилик кўрсатишимиз шарт.  

“Биз ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз ва кам бўлмаймиз”, деган даъватлари бизни  доим олға интилишга ундайди. Юртбошимизнинг пок руҳи, ўгитлари бизларга мустаҳкам таянч бўлади.

ЎзССП Матбуот хизмати

05.09.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06