1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 559 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ID-47568) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1.Лойиҳа 1-банди тўртинчи хатбошига кўра, “Қишлоқ хўжалиги мақсадлари ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича танлов комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин”, - деб белгиланган.

Бунда, энг яхши таклифни танлаб олиш танлов комиссияси томонидан ҳам амалга оширилиши назарда тутилган.

Бироқ, шуни инобатга олиш лозимки, бунда энг яхши таклифни танлаб олиш жараёнида бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқлар юзага келиши, қабул қилинаётган қарорлар ва аниқ натижаларга эришиш учун жавобгарликнинг сусайиши каби ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясининг II-боби 3-бандига кўра, “Тегишли ваколатларни аниқ давлат органларига ўтказиш ва уларга қабул қилинаётган қарорларнинг натижаси учун жавобгарликни юклаш орқали давлат-ҳокимият ваколатлари берилган идоралараро коллегиал органларни (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар) тубдан қисқартириш” белгиланган.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5527-сонли Фармони 4-бандига кўра:

амалий аҳамиятга эга бўлмаган, шунингдек, давлат бошқарувида, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг юзага келишига сабаб бўладиган идоралараро коллегиал органларни ташкил этиш ва фаолият юритиши;

идоралараро коллегиал органларга давлат органлари вазифа ва функцияларининг ўрнини эгаллашга, қабул қилинаётган қарорлар ва аниқ натижаларга эришиш учун жавобгарликнинг сусайишига олиб келувчи такрорловчи ва параллел функцияларни юклаш тақиқланади.

Кўриниб турганидек, энг яхши таклифни танлаб олишнинг танлов комиссияси томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ эмас ва бу амалдаги қонунчилик талабларига ҳам тўғри келмайди.

Қолаверса, таклиф этилаётган механизмда шаффофлик таъминланмаган, жамоатчилик назоратини ўрнатиш имконсиз.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ер ажратиш каби ўта муҳим масалани ҳал этишда коррупция ҳолатларини олдини олиш, бунда инсон омилини бутунлай истисно қилиш мақсадида энг яхши таклифларни танлаш ва уларга ер ажратиш мезонларини аниқ ва қатъий, яъни ҳар хил талқин қилинишини истисно қиладиган даражада белгилаш ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олишни тўлиқ электрон тизим орқали амалга ошириш лозим.

Ушбулардан келиб чиқиб, лойиҳа ва унинг иловаларидаги танлов комиссияси билан боғлиқ бўлган барча нормаларни чиқариб ташлаш зарур.

2.Лойиҳа 7-бандига кўра, “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда танлов ғолиби томонидан ер ажратишда зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўллаш ва ер участкасини олиб қўйиш бўйича судларга таклифлар киритиш ҳолатларини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритисин”, - деб белгиланган.

Бироқ, шуни инобатга олиш лозимки, мазкур масалалар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси билан тартибга солинган бўлиб, ушбу масалаларни муайян соҳа бўйича алоҳида тартибга солиш зарурияти мавжуд эмас.

Шу боис, лойиҳа 7-бандини чиқариб ташлаш зарур.

3.Лойиҳа 1-иловаси 5-бандига кўра:

“Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган муддатларга ижарага берилади.

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаси қуйидаги ўлчамларда ижарага берилади:

сабзавот-полизчилик йўналишига – камида 3 гектар;

боғдорчилик, узумчилик йўналишига – камида 3 гектар;

чорва озуқа экинларини етиштириш учун бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда суғориладиган ерлардан – камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан – камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан – камида 2 гектар;

пахта ва ғаллачилик йўналишига – камида 30 гектар;

лалмикор ғаллачилик йўналишига – камида 100 гектар;

ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишига – камида 10 гектар”.

Бунда, қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун бериладиган ер участкаси ўлчамларини белгилаш назарда тутилган.

Бироқ, қайд этиш лозимки, мазкур масала Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинган.

Юқоридаги нормада эса, амалдаги қонунчиликда белгиланган нормалар билан номувофиқликлар юзага келган. Мисол учун, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига кўра, ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ҳамда кўпи билан 5 гектарни ташкил этади.

Лойиҳада эса, ушбу соҳалар учун ижарага бериладиган ер участкасининг энг кам ўлчами 3 гектар қилиб белгиланган.

Мазкур масала амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланганлиги сабабли, уни мазкур лойиҳада қайта такрорлаш зарурияти мавжуд эмас.

4.Лойиҳа 1-иловаси 19-бандига кўра, “Танлов хабарнома ва лот ҳақида эълон берилган кундан бошлаб 15 календарь кундан сўнг ўтказилади”, - деб белгиланган.

Бироқ, бунда танлов ҳақида хабар берилгандан сўнг танловни ўтказишгача бўлган муддат қисқа қилиб белгиланган.

Ваҳолангки, бунга ўхшаш бўлган ҳолатларда амалдаги қонунчиликда 30 кунлик муддат назарда тутилган.

Хусусан, Фуқаролик кодекси 380-моддасига кўра, ташкилотчи аукцион ва танлов ўтказилиши тўғрисида камида ўттиз кун олдин хабар қилиши керак, деб белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур муддатни ўттиз кун қилиб белгилаш лозим.

5.Лойиҳа 1-иловаси 20-банди учинчи хатбошига кўра, “танловда бир маротаба ғолиб бўлган шахс кейинги танловларда иштирок этмайди (бундан аввалги ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор бўлган ҳолатлар мустасно)”, - деб белгиланган.

Бироқ, шуни инобатга олиш лозимки, мазкур норма амалиётда мазмунан ишламаслиги мумкин.

Ваҳолангки, танловда бир маротаба ғолиб бўлган шахс кейинги танловларда янги субъект ташкил этган ҳолда иштирок этиши ҳам мумкин.

Бунда, мазкур норма мазмунан ўз аҳамиятини йўқотади.

Шу боис, ушбу талабни ўрнатишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади.

6.Лойиҳа 1-иловаси 23-банди учинчи хатбошига кўра:

“Танловда иштирок этиш учун талабгорлар:

ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, ер участкасининг чегараларини натурада (жойнинг ўзида) белгилаш, қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда оператор томонидан танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ер участкаси майдони 100 гектардан кўп бўлмаганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, ер участкаси майдони 100 гектар ёки ундан кўп бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдоридаги пул маблағини операторнинг махсус депозит ҳисобварағига киритиш йўли билан иштирок этади”.

Аввало, ушбу тўловнинг ҳали танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар учун белгиланиши мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, амалиётда улар томонидан амалга оширилган тўловларни танлов тугагандан сўнг дарҳол қайтариш бўйича кўплаб муаммолар юзага келиши аниқ.

Қолаверса, қилинган ишлар учун харажатни танловда ғолиб бўлган шахсдан ундириш имконияти ҳар доим мавжуд.

Шу боис, мазкур тўловни барча талабгорлар томонидан танловда иштирок этиш учун тўланишини белгилаш мақсадга мувофиқ эмас.

Бундан ташқари, юқоридаги нормада тўлов миқдори юқори қилиб белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур тўлов миқдорини камайтириш ҳамда уни танлов якунлангандан сўнг танлов ғолиби томонидан тўланишини назарда тутиш лозим.

7.Лойиҳа 1-иловаси 24-банди 1-3-хатбошиларига кўра:

“Талабгор томонидан тақдим этилган қуйидаги қўшимча ҳужжатлари аризага илова қилинган ҳолда операторга юборилади:

амалдаги ердан фойдаланувчилар учун ҳудудни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишдаги иштироки бўйича сектор раҳбари маълумотномаси (ҳудудни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишдаги иштироки объект бўйича аниқ кўрсатилган ҳолда сектор раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши шарт);

амалдаги ердан фойдаланувчилар учун кредит тарихи тўғрисида хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг маълумотномаси (раҳбар ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт).

Кўринадики, бунда кераксиз ва ортиқча бўлган, талабгорларнинг танловларда иштирок этиши учун тўсиқ бўлувчи талаблар назарда тутилган.

Қолаверса, бундай талабларнинг қўйилиши биринчи навбатда, бюрократик тўсиқ ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб берадиган ҳолат сифатида баҳоланиши лозим.

Чунки, бундай маълумотларни бериш инсон факторини юзага келтириб, ҳар қандай суиистеъмолликларга олиб келиши аниқ.

Шу боис, лойиҳа 1-иловасидан бундай талабларни чиқариб ташлаш лозим.

8.Лойиҳа 1-иловаси 25-бандига кўра:

“Талабгор ва унинг ходимларининг маълумоти, мутахассислиги, иш стажи, шунингдек, чорва бош сони, мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари тўғрисидаги маълумотлари тизимда автоматик равишда шакллантирилади.

Агарда тизим орқали талабгор ва унинг ходимларининг маълумотлари автоматик равишда шаклланмаган тақдирда, талабгор ушбу маълумотларни тегишли органларнинг электрон базасига киритгандан сўнг аризани расмийлаштириши мумкин”.

Ушбу талабларни белгилаш ҳам ортиқча кўринади.

Ваҳолангки, барча талабгорлар ҳам ўз фаолиятини муқаддам юритган бўлмаслиги, баъзи талабгор фаолиятини янги бошлаётган бўлиши мумкин.

Бундай ҳолатларда эса, унинг аризаси тўлиқ тақдим этилмаганлиги важи билан қайтарилиши мумкин.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек барча талабгорларга тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида, юқоридаги нормани чиқариб ташлаш лозим.

9.Лойиҳа 2-иловаси 4-бандига кўра:

“Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунда белгиланган муддатларга ижарага берилади.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси 0,06 гектардан 1 гектаргача ўлчамларда ижарага берилади”.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкаси ўлчамлари “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунда белгиланган.

Лойиҳада эса, амалда тартибга солинган масалаларни қайта тартибга солиш зарурияти йўқ.

Шу боис, юқоридаги нормадан иккинчи хатбошини чиқариб ташлаш зарур.

10.Лойиҳа 2-иловаси 18-бандига кўра, “Танлов хабарнома ва лот ҳақида эълон берилган кундан бошлаб 15 календарь кундан сўнг ўтказилади”, - деб белгиланган.

11.Лойиҳа 2-иловаси 22-банди иккинчи хатбошига кўра:

“Танловда иштирок этиш учун талабгорлар ушбу Регламентга
3-иловада кўрсатилган шаклдаги аризани Давлат хизматлари марказларига бевосита ташриф буюриш ёки электрон майдонча ва ЯИДХП орқали ЭРИ билан тасдиқлаб юбориш, шунингдек ҳар бир лот бўйича қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномаси расмийлаштирилгунга қадар ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ер участкасининг чегараларини натурада (жойнинг ўзида) белгилаш ҳамда оператор томонидан танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун операторнинг махсус депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги пул маблағини (бундан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар мустасно) киритиш йўли билан иштирок этади”.

Мазкур Хулоса 6-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, ушбу тўловни танлов якунлангандан сўнг танлов ғолиби томонидан тўланишини назарда тутиш лозим.

Мазкур Хулоса 4-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, мазкур муддатни ўттиз кун қилиб белгилаш лозим.

12.Лойиҳа 2-иловаси 23-бандига кўра:

“Талабгор томонидан тақдим этилган қуйидаги қўшимча ҳужжатлари аризага илова қилинган ҳолда операторга юборилади:

меҳнатга лаёқатли оила аъзолари тўғрисида маълумотлар (ота-онаси, эр-хотини фуқаролик паспорти ва никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари, фарзандларининг туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки фуқаролик паспорти нусхалари);

мавжуд томорқасидан самарали фойдаланганлиги бўйича Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг маълумотномаси.

Бунда ҳам ортиқча бўлган талабларни белгилаш назарда тутилган.

Шу боис ҳамда мазкур Хулоса 7-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, мазкур талабларни чиқариб ташлаш зарур.

13.Таъкидлаш лозимки, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ–6243-сон Фармонидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган бўлсада, аммо бу орқали тадбиркорларга ер ажратишнинг турли хил усуллари таклиф этилмоқда.

Ерларни тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланишга тақсимлашда тенг ҳуқуқий шароитлар яратиш лозимлигини инобатга олиб, бунда ягона тизим, яъни ерларни фақат электрон онлайн-аукцион орқали сотиш тартибини жорий этиш масаласини яна бир бор кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

ССП Матбуот хизмати

13.08.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06