26.11.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

26.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

24.11.21

Фарғона вилоятида “Товар белгиларининг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди

24.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

23.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

16.11.21 - 18.11.21

Қадоқлаш. Босиб чиқариш. Ёрлиқ. Қоғоз.

3.11.21 - 5.11.21

Транспорт ва логистика

3.11.21 - 5.11.21

Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғиндан ҳимоя

3.11.21 - 5.11.21

Кончилик, металлургия ва металлга ишлов бериш

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Суд ҳуқуқ соҳасидаги ва қонунчиликда бўлган ўзгаришларни тадбиркорлик субъектларига етказиш бўйича навбатдаги семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 12 август куни  Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва Қарши туманлараро иқтисодий суди билан ҳамкорликда Суд ҳуқуқ соҳасидаги ва қонунчиликда бўлган ўзгаришларни тадбиркорлик субъектларига етказиш бўйича навбатдаги семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган "Судлар" тўғрисидаги қонундаги янгиликлар ва ўзгаришлар бўйича давра иштирокчиларига маълумот ва тушунчалар берилди.

Унда ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари, Қарши туманлараро иқтисодий суди раиси, туман иқтисодий суди судьялари ва вилоятдаги фаол тадбиркорлар иштирок этишди.

Семинарда сўзга чиққанлар янги қонундаги ўзгаришлар тўғрисида сўз юритдилар.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар хусусида сўз юритилганда, Ўзбекистонда ўтган қисқа давр мобайнида яхлит суд ҳокимияти тизимини шакллантириш вазифаси муваффақиятли ҳал этилганига тўхталмасликнинг иложи йўқ.

Судьяларнинг мустақиллиги ва ҳуқуқий кафолатлари тизимининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Судлар тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилди.

Судьялар мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари ва судья лавозимига номзодлар ва сайланган шахсларга қўйилган талаблар халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган. Ҳужжатда судьяларнинг интизомий жавобгарлиги қайта кўриб чиқилган, судьяларнинг ваколатларини бекор қилиш асослари ва тартиби аниқлаштирилиб, уларнинг судьяларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди.

Туман ёки шаҳар судининг судьяси этиб тайинлаш ёки сайлаш учун юридик касб бўйича энг кам иш стажи 5 йил ўрнига 7 йил, вилоят судьялигига — 7 йил ўрнига 10 йил, Олий суд судьялигига — 10 йил ўрнига 15 йил этиб белгиланди.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини, масъулиятини кучайтириш, бир сўз билан айтганда, ушбу муҳим соҳадаги ислоҳотлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

ССП Матбуот хизмати

 

13.08.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06