27.09.21

Қарши шаҳрида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди

27.09.21

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

27.09.21

Самарқандда тадбиркорлар қабули ўтказилди

27.09.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

27.09.21

Навоий вилоятида "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 522 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликлари ихтиёридаги ғалладан (пахтадан) бўшаган ер майдонларини аҳолига ижарага бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (ID-47611) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1.Лойиҳа билан агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликлари ихтиёридаги ғалладан (пахтадан) бўшаган ер майдонларини аҳолига бериш тартибини белгилаш назарда тутилган.

Бироқ, ерларни иккиламчи ижарага беришда ортиқча ва кераксиз бўлган мажбурий талаблар белгиланган.

Шунингдек, лойиҳадаги кўплаб нормалар амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда келтирилган.

Хусусан, лойиҳага кўра:

“талабгор – “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилганлар, ишсизлар, томорқа хўжалигидан самарали фойдаланаётган ва қўшимча ер майдони ажратилишини сўраб мурожаат қилган меҳнатга лаёқатли фуқаролар;

талабгорлар рўйҳати - аҳоли ўртасида фуқароларнинг ишсизлик даражасини камайтириш ва уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш орқали реал даромадларини ошириш мақсадида шакллантирилган фуқаролар рўйхати”.

  • Вилоят ва туман ишчи гуруҳининг асосий вазифалари:

қишлоқ хўжалигида фаолият юритиш истаги бўлган ва ажратиладиган ер майдонларидан самарали фойдаланиш имкониятига эга, меҳнатга лаёкатли фуқароларни аниқ рўйҳатини шакллантиради;

  •  

ҳудуддаги агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликларининг талабгорга деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ижарага бериладиган контурларини аниқлайди;

ижарага бериладиган ерларни очиқ электрон танловга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади”.

“6. Талабгорга деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратиладиган экин майдонлари асосан аҳоли яшайдиган қишлоқ ҳудудларига яқин, қулай ва суғориладиган ерлардан танланади.

7. Талабгорга ажратиб берилган майдонлар ҳисобидан ғалла (пахта) ҳосилини етиштиришнинг кўзланган ҳажмлари камайтирилмайди.

Бунда талабгорларга ижарага берилган майдонлар ҳисобига камайган ғалла (пахта) ҳажмлари агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликлари (кластерлар) томонидан ушбу экин майдонларида интенсив агротехника тадбирларини қўллаган ҳолда ҳосилдорликни оширилиши ҳисобидан қопланади”.

“11. Очиқ электрон танлов якунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади. Бунда, беш кунлик муддатда туман ҳокими ва деҳқон хўжалиги раҳбари ўртасида ер участкасини ижарага бериш шартномаси расмийлаштирилади”.

“14. Ер участкаларини ижарага бериш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ер участкасини 10 йил муддатга ижарага бериш намунавий шартномаси асосида расмийлаштирилади”.

Кўриниб турганидек, юқоридаги нормаларда агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликлари ихтиёридаги ерларни, яъни уларга берилган ерларни давлат томонидан иккиламчи ижарага бериш назарда тутилмоқда.

Бунда, тадбиркорларга тегишли бўлган ерларни танлаб олиш, талабгорлар рўйхатини шакллантириш,бунда қўшимча шартлар белгилаш, ерларни иккиламчи ижарага 10 йил муддатга бериш, ерни иккиламчи ижарага бериш ҳисобига камайган ғалла (пахта) ҳажмларини агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликлари ҳисобидан қоплаш назарда тутилган.

Бироқ, Ер кодекси 39-моддасига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонунчиликда белгиланган тартибда иккиламчи ижарага бериш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг ҳуқуқлари ҳисобланади.

Шунингдек, Кодекснинг 242-моддасига кўра, юқоридаги шахслар томнидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.

Яъни, лойиҳада келтирилганидек фақат фуқароларга эмас, балки юридик шахсларга ҳам берилиши мумкин.

Қолаверса Кодекснинг мазкур моддасига асосан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.

Лойиҳада эса, бу муддат 10 йил қилиб белгиланган.

Шунингдек, юқоридаги норма талабларига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси тарафлар, яъни ижарага берувчи ва олувчи ўртасида тузилади (яъни, бунда давлат органи билан иккиламчи ижара шартномаси тузилиши белгиланмаган). Иккиламчи ижарага бериш шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига кўра белгиланади ҳамда шартнома билан мустаҳкамланади.

Кўриниб турганидек, лойиҳада келтирилган тартиб амалдаги қонунчилик талабларига мутлақо зиддир.

2.Лойиҳа иловаси 5-бобида агросаноат кластерлари ва ҳудуддаги экспортёр корхоналар раҳбарларига ортиқча бўлган мажбуриятларни юклаш белгиланган.

Ваҳолангки, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 34-модасига кўра, давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга, тадбиркорлик фаолияти субъектларига кўрсатмалар ва бошқа фармойишлар беришга ҳақли эмас.

3.Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур лойиҳани ушбу таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Шу билан бирга, берилган топшириқ ижросини самарали таъминлаш мақсадида, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига қишлоқ хўжалигини юритиш учун ерларни бўш турган, давлат захирасида бўлган ерлардан ажратиб бериш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

ССП Ахборот-хизмати 

27.07.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06