27.09.21

Қарши шаҳрида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди

27.09.21

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

27.09.21

Самарқандда тадбиркорлар қабули ўтказилди

27.09.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

27.09.21

Навоий вилоятида "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 511 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг  “Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши муносабати билан Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ID-46387) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳанинг 1-моддаси 4-бандида Божхона кодексини 31-боб (шу жумладан 241-2411-моддалар) билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

Мазкур таклиф этилаётган 31-бобнинг 241-моддаси саккизинчи қисмига кўра, “Чет эл товарларини бир вақтинча сақлаш жойидан бошқасига ташиш, агар улар бир божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида жойлашган бўлса улар транзит божхона режимига жойлаштирмасдан амалга оширилади”.

Бунда “бир божхона органи фаолият кўрсатиши зонасида жойлашган бўлса” жумласи ноаниқ ифодаланган. Бунда божхона хизматингинг қайси органи назарда тутилаётганлиги аниқлаштирилмаган.

Ваҳоланки “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси божхона органлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, божхона постлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, шунингдек Миллий кинология маркази божхона органлари кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда божхона расмийлаштируви жараёнида тадбиркорлик субъектлари учун бюрократик ва маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, ушбу нормани юқорида кўрсатиб ўтилган қонун талабларига мувофиқлаштириш лозим.

2. Лойиҳанинг 1-моддаси 4-бандида Божхона кодексини 31-боб (шу жумладан 241-2411-моддалар) билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

Мазкур таклиф этилаётган 31-бобнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра:

“Товарлар эгасининг божхона назоратидаги ўз товарларини сақлаш учун мўлжалланган бино ва (ёки) очиқ майдон ўз товарларини сақлаш омбори ҳисобланади. Шу билан бирга, ўз товарларини сақлаш омборлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

1) бино ва (ёки) очиқ майдонларга эгалик қилиш, хўжалик юритуви, оператив бошқарув ёки ижара ҳуқуқига эга бўлиши, бунда ижара муддати ариза берилган кундан бошлаб олти ойдан кам бўлмаслиги лозим;

...”.

Ушбу билан товар эгаси божхона назоратидаги ўз товарини ижарага олинган бино ёки очиқ майдонда сақламоқчи бўлса ижара муддати ўз товарларини сақлаш омбори бўйича ариза берилган кундан бошлаб олти ойдан кам бўлмаслиги таклиф этилмоқда.

Бироқ, мазкур ижара муддатини қайси ҳуқуқий мезон ва асос асосида олти ой қилиб белгиланганлиги аниқлаштирилмаган.

Мазкур таклиф этилаётган нормани асослантириш қисмида ҳам лойиҳа муаллифи келтирган маълумотларда бино ва (ёки) очиқ майдонларга эгалик қилиш, хўжалик юритуви, оператив бошқарув ёки ижара ҳуқуқига эга бўлиши, бунда ижара муддати ариза берилган кундан бошлаб олти ойдан кам бўлмаслиги лозимлиги аниқ иқтисодий ва ҳуқуқий таҳлиллар билан асослантирилмаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда божхона расмийлаштируви давомида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун  маъмурий тўсиқлар ва чекловларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, товар эгаси божхона назоратидаги ўз товарини ижарага олинган бино ёки очиқ майдонда сақламоқчи бўлса ижара муддати ўз товарларини сақлаш омбори бўйича ариза берилган кундан бошлаб олти ойдан кам бўлмаслигини белгилаш масаласини аниқ иқтисодий ва ҳуқуқий таҳлиллар асосида қайта кўриб чиқиш лозим.

3.Лойиҳанинг 1-моддаси 4-бандида Божхона кодексини 31-боб (шу жумладан 241-2411-моддалар) билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

Мазкур таклиф этилаётган 31-бобнинг 243-моддаси биринчи қисмига кўра, “Юридик шахс ўз товарларини сақлаш омборлари эгаларининг реестрига киритилганидан кейин ўз товарларини сақлаш омбори эгаси деб тан олинади”.

Бунда юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари ўз товарларини сақлаш омборлари ташкил этиш учун божхона органи томонидан юритиладиган ўз товарларини сақлаш омборлари эгалари реестрига киритилиши лозимлиги белгиланмоқда.

Ушбу билан ўз товарларини сақлаш омборлари эгалари реестри божхона қонунчилиги соҳасида мазмунан янги рухсат бериш тартиб-таомили ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 1-бандига фуқаролар соғлиғига ва жамиятга зиён етказмайдиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг айрим турларини қисқартириш ва тартибга солишнинг муқобил усулларига ўтказиш, тадбиркорлик субъектларидан ортиқча ҳужжат талаб қилмаслик ва уларнинг вақт ҳамда маблағлари сарфланишини камайтириш учун тартиб-таомилларни соддалаштириш, тегишли ҳужжатларни бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш белгиланган.

Шу боис тадбиркорлик субъектлари ўз товарларини сақлаш омборларини ташкил этиш масаласини “Ягона дарча” божхона ахборот тизиминидан фойдаланган ҳолда божхона органини хабардор қилиш тартиби орқали амалга ошириш тўғри бўлар эди.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун  маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида, лойиҳадан ўз товарларини сақлаш омборлари эгаларининг реестрига оид нормани чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

4.Лойиҳанинг 1-моддаси 4-бандида Божхона кодексини 31-боб (шу жумладан 241-2411-моддалар) билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

Мазкур таклиф этилаётган 31-бобнинг 249-моддаси бешинчи ва олтинчи қисмларига кўра:

“Вақтинча сақлаш муддати тугагандан сўнг чиқариб юборишлиши амалга оширилмаган ёки уларга нисбатан божхона органининг товарларни божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетишга рухсатномаси олинмаган товарлар ушбу Кодекснинг 381-бобига мувофиқ божхона органи томонидан ушлаб қолинади, ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган товарлар, агар божхона декларацияси вақтинча сақлаш муддати тугашидан олдин божхона органи томонидан рўйхатга олинган, лекин божхона органи товарларни вақтинча сақлаш муддати тугаганида товарларни чиқариб юбориш амалга оширилмаган ёки рад этилмаган бўлса божхона органи томонидан ушлаб қолинмайди. Вақтинча сақлаш муддати тугаган товарлар бўйича чиқариб юбориш рад этилган холларда, товарлар ушбу Кодекснинг 381-бобига мувофиқ божхона органи томонидан ушлаб қолинади”.

Шунингдек, лойиҳанинг 1-моддаси 17-бандида Божхона кодекси 99-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилмоқда:

“Ушбу Кодекс 98-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, товарлар божхона органлари томонидан ушбу Кодекснинг 381-бобига мувофиқ ушлаб қолинади”.

Шу билан бирга, лойиҳанинг 1-моддаси 41-бандида Божхона кодексини қуйидаги таҳрирдаги 381-боб билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

“381 - боб. Божхона органлари томонидан товарлар ва юк кузатув ҳужжатларини ушлаб қолиш.

2731 – модда. Божхона органлари томонидан товарлар ва юк кузатув ҳужжатларини ушлаб қолиш ва сақлаш.

Маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарликларнинг предмети бўлмаган ёки шундай ашёлар ҳисобланган, аммо маъмурий ёки жиноий иш юритиш жараёнида олиб қўйилмаган ёки хатланмаган товарлар ва юк кузатув ҳужжатлари божхона органлари томонидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ушлаб қолинади.

...”.

Лойиҳани юқоридаги нормалари билан маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарликларнинг предмети бўлмаган ёки шундай ашёлар ҳисобланган, аммо маъмурий ёки жиноий иш юритиш жараёнида олиб қўйилмаган ёки хатланмаган товарлар ва юк кузатув ҳужжатлари божхона органлари томонидан ушлаб қолиниши белгиланмоқда.

Бироқ, Божхона кодексининг 99-моддасига мувофиқ, ушбу Кодекс
98-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, божхона органи божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаган товарга нисбатан қарор қабул қилиниши учун судга мурожаат этади.

Бундан кўриниб турибдики, божхона органи божхона омбори режимида туриш муддати тугайдиган кунни кечиктирмай товарни бошқа божхона режимга жойлаштириш учун маълум қилиниши талабига риоя этилмаган тақдирда, божхона органи божхона омбори режимида туриш муддати тугаган товарга нисбатан қарор қабул қилиниши учун судга мурожаат этиши керак.

Таъкидлаш лозимки, маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарликларнинг предмети бўлмаган маъмурий ёки жиноий иш юритиш жараёнида олиб қўйилмаган ёки хатланмаган товарлар ва юк кузатув ҳужжатларни суд тартибини қўлламаган ҳолда олиб қўйиш  тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келиб, мамлакатнинг инвестициявий ва бизнес муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳадан маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарликларнинг предмети бўлмаган маъмурий ёки жиноий иш юритиш жараёнида олиб қўйилмаган ёки хатланмаган товарлар ва юк кузатув ҳужжатларни суд тартибини қўлламаган ҳолда божхона органлари томонидан олиб қўйишни назарда тутувчи барча нормаларни лойиҳадан чиқариб ташлаш лозим.

5.Лойиҳанинг 1-моддаси 45-бандда Божхона кодексининг 300-моддаси бешинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилмоқда:

“Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган, шунингдек белгиланган талаблар ва шартлар бузилган ҳолда божхона ҳудудига олиб кирилган товарларга нисбатан божхона божларининг ставкалари икки баравар оширилади”.

Ушбу билан савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган, шунингдек белгиланган талаблар ва шартлар бузилган ҳолда божхона ҳудудига олиб кирилган товарларга нисбатан божхона божларининг ставкаларини икки баравар ошириш белгиланмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Божхона кодексининг 325-моддасида белгиланган талаблар ва шартлар бузилган ҳолда божхона ҳудудига олиб кирилган товарларга нисбатан — божхона чегарасини кесиб ўтиш куни амалда бўлган ставкалар, агар бундай кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса — шундай товарлар аниқланган куни амалда бўлган ставкалар бўйича божхона тўловларини ҳисобланади.

Бундан кўриниб турибдики, амалдаги қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартлар бузилган ҳолда божхона ҳудудига олиб кирилган товарларга нисбатан божхона ставкалари икки баравар ошириш белгиланмаган.

Шунингдек, белгиланган талаблар ва шартлар бузилган ҳолда божхона ҳудудига олиб кирилган товарларга нисбатан божхона ставкалари икки баравар ошириш чораси мазкур ҳуқуқбузарликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланиб, иқтисодий жиҳатдан тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

Шуни инобатга олиш лозимки, маъмурий ёки молиявий санкцияларни қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун  маъмурий ва иқтисодий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳадан божхона қонунчилигида белгиланган талаблар ва шартлар бузилган ҳолда божхона ҳудудига олиб кирилган товарларга нисбатан божхона божларининг ставкаларини икки баравар оширишни назарда тутувчи барча нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

6. Шуни таъкидлаш лозимки лойиҳа муаллифи мазкур амалдаги Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритиш учун асос сифатида 2020 йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикасининг “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июнда қабул қилинган ўзгартиришлар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги ЎРҚ-654-сон Қонунини кўрсатмоқда.

Бироқ, лойиҳани ўрганиш давомида шу маълум бўлдики лойиҳада Божхона кодексининг 276, 291, 299, 300, 325, 366-моддаларига юқоридаги Киото конвенциясида назарда тутилмаган нормалар асосида ўзгартириш ва қўшимча киритилган.

Шу боис ҳамда божхона маъмуриятчилиги соҳасида тадбиркорлик субъектлари учун  маъмурий тўсиқларни вужудга келишига йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳадан Киото конвенциясида назарда тутилмаган нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

ССП Ахборот-хизмати 

19.07.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06