27.09.21

Қарши шаҳрида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди

27.09.21

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

27.09.21

Самарқандда тадбиркорлар қабули ўтказилди

27.09.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

27.09.21

Навоий вилоятида "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Стевия доривор ўсимлигини етиштириш ва халқ табобатидаги аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикасида фармацевтика саноати, озиқ-овқат саноатининг жадаллик билан ривожланиши доривор ўсимликлар хом ашёсига бўлган талабни кескин ортишига сабаб бўлмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар захираларининг чегараланганлиги туфайли фармацевтика саноати ва озиқ-овқат саноати корхоналарнинг доривор ўсимликлар хом ашёсига бўлган талабини, асосан, доривор ўсимликларни ўстириш орқалигина қондириш мумкин.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда фармацевтика саноати ва дорихоналарни ўсимликлар хом ашёси билан таъминлаш мақсадида, ихтисослашган кластер, фермер, ўрмон ва бошқа мулкчилик шаклидаги хўжаликларида доривор ўсимлик турлари ўстирилмоқда.

Республика Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қуватлаш бўлими “Green zone of world” МЧЖ билан ҳамкорликда доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш соҳасида стевия доривор ўсимлигини етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда табобатда фойдаланиш ҳамда доривор ўсимликлар плантацияларини кенгайтириш, аҳолига соғлом турмуш даражасини тарғиб этиш мақсадида “Стевия доривор ўсимлигини етиштириш ва халқ табобатидаги аҳамияти” мавзусидаги кўргазмали-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда ҳамкор вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Фанлар академияси илмий ишлаб чиқариш институтларида ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган фан докторлари, тадбиркорлар ҳамда энди ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган ёшлар қатнашишди

Семинарда стевия доривор ўсимлигини етиштириш агротехнологияси ҳамда ушбу доривор ўсимликни озиқ-овқат саноатида, табобатда ва қишлоқ хўжалигида экин заракунандаларига қарши фойдаланиш йўналишида олиб борилаётган илмий изланишлар ва эришилган натижалар бўйича маълумотлар берилди.

Стевия доривор ўсимлиги ҳақида қисқача маълумот.

Стевия ўсимлиги Ўзбекистонга ҳаваскор ботаниклар томонидан олиб келинган. Баргларининг таркибида ширин таъм берувчи дитерпеноид (стевиозид) гликозиди мавжуд. Стевиозид моддаси 0,4 % ли сахароза эритмасидан 300 баробар, 10 % ли шакар эритамасидан эса 150 баробар ширинроқдир. Бундан ташқари, таркибида флавоноидлар (кверцетин, рутин), минерал моддалар – (кальций, фосфор, калий, рух, темир, хром, магний, селен, мис, марганец, кобальт), ҳамда витаминлар (В гуруҳи, А, С, Е ва. ҳ.к.) мавжуд.

ССП Ахборот-хизмати 

19.07.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06