27.09.21

Қарши шаҳрида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди

27.09.21

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

27.09.21

Самарқандда тадбиркорлар қабули ўтказилди

27.09.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

27.09.21

Навоий вилоятида "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

14-июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икромовнинг Покистон Савдо-саноат палатаси Федерацияси президенти Миан Нассер Хаятт Магго билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда, шунингдек, Покистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этишди.

Суҳбат давомида томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг муҳим таркибий қисми эканлигини таъкидладилар.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов бугунги кунда икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратилаётганига эътибор қаратди.    

Ўз навбатида, Покистон ССП федерацияси президенти Миан Нассер Хайт Магго илгари маълум тўсиқлар ва муаммолар бўлганини, аммо икки мамлакат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан бугун Ўзбекистон ва Покистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатилаётганини таъкидлади.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, саноат кооперациясини ривожлантириш, Ўзбекистон ва Покистон бизнесининг турли соҳалардаги долзарб масалалари ва таклифлари ҳамда икки мамлакат палаталари ўртасидаги доимий алоқалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, икки томонлама ишбилармонлик тадбирларининг ташкилий масалалари кўриб чиқилди, улардан бири бугун Тошкентдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида: “Ўзбекистон-Покистон ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши” бўлиб ўтади.

Маълумот учун: 2021 йил январ-май ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 69,4 миллион долларни (+ 158,8%) ташкил этди, шу жумладан экспорт -47,6 миллион доллар (+ 159,2% марта), импорт -24,8 миллион доллар (-72%). 2021 йил 1 июндан бошлаб мавжуд Покистон сармояси иштирокидаги 163 корхона, шулардан 100 та Покистон капитали иштирокидаги 48 қўшма корхона ва 115 корхона.

ССП Ахборот-хизмати 

14.07.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06