27.09.21

Қарши шаҳрида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди

27.09.21

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

27.09.21

Самарқандда тадбиркорлар қабули ўтказилди

27.09.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

27.09.21

Навоий вилоятида "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССП кўмагида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъул ходимлари ва Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси ва унга аъзо корхоналар вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди

2021 йил 13 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъул ходимлари ва Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси вакиллари ва унга аъзо корхоналари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур мулоқотда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг етакчи бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамда Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси ва Mars Corp., Dentons, Wings, Ernst and Young, Unilever, P&G, Coca Cola Ichimligi Uzbekistan, Nestle компаниялари ва AmCham Uzbekistan вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир онлайн режимида очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6240-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги  фаолиятини  ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5133-сонли қарорида кўзда тутилган техник жиҳатдан тартибга солиш борасидаги талабларни  амалга ошириш муҳокама этилди.

Мулоқот давомида томонлар санитария-эпидемиологик хулосаси мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан мувофиқлик сертификатини олиш, айрим турдаги хавфлилик даражаси юқори ва хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш тартибини жорий этиш ҳамда хорижий давлатлардаги ваколатли мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш масалаларини атрофлича муҳокама этдилар.

Муҳокама давомида Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси вакиллари республикамизда техник жиҳатдан тартибга солиш борасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида ҳам фаол иштирок этишга тайёр эканликлари ҳамда бундай ҳужжат лойиҳаларини қабул қилишда ишлаб чиқарувчи ва импортерларнинг ҳам фикр-мулоҳазалар ва таклифларини олиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда ҳалол ишлаб чиқарувчиларни республикамиз бозорларида контрафакт импорт товарлардан ҳимоя қилиш ва бу борада контрафакт маҳсулотларни бозорда сотилишини қонуний жиҳатдан чеклаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Тадбир якунида томонлар келгусида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси вакиллари ва унга аъзо корхоналари ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш, сертификация ва стандартизация борасида юзага келадиган масалалар бўйича доимий равишда очиқ мулоқот ўтказишни давом эттиришга келишиб олдилар.

ССП Ахборот-хизмати 

 

13.07.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06