16.08.22

 “Berkemann GmbH” компанияси бош директори билан учрашув

16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 4 йиллик фаолияти натижалари сарҳисоби

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунга биноан Палатага тадбиркорлик тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини тубдан ошириш, иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, ҳар бир туман ва шаҳарларда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доимий курсларини ташкил этиш ваколати берилган бўлиб, ушбу соҳада қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  1. Тадбиркорлик асосларига ўқитиш

Тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва бизнес соҳасидаги билим ҳамда кўникмаларини ошириб бориш мақсадида, Савдо-саноат палатаси томонидан Norma.uz платформаси билан ҳамкорликда “Director.uz” портали  орқали онлайн ўқув курслари (11 соатдан иборат 3 кунлик ўқув дастури)ташкил этилди.

Ҳисобот даврида тадбиркор ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги жами 7 000 дан ортиқ аҳоли вакиллари тадбиркорлик асосларига ўқитилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлари форуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ёш авлод манфаатларига қаратилган муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сурган эди. Шунингдек, 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши жорий йилда ёшларга ҳар йилгидан ҳам кўпроқ эътибор берилишидан дарак беради.

Президентимиз томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни иккита муҳим йўналишда ташкил қилиниши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш,
касб-ҳунарга ўқитиш бўлса, иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш ҳисобланади.

Шу боис, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда берилган топшириқлар бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан:

Ҳар бир туман ва шаҳар бўйича “Ёшлар дафтарига” киритилган ишсиз ёшлар рўйхати асосида “Ёшлар баланси” шакллантириб борилмоқда. Бугунги кунда республика бўйича жами 679 мингдан ортиқ ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш мақсадида, Палата тизимида yoshlar.chamber.uz онлайн платформаси яратилди.

2. “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили ҳамда

“Ёшлар:1+1” дастури ижроси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабрдаги Ёшлар форумида ёшларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили ҳамда “Ёшлар:1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асослари ва касб-ҳунарга ўқитиш соҳасида Палата томонидан тизимли ишлар амалга оширилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг қизиқиши ва хоҳиш истакларига қараб тадбиркорликка қизиқиш билдирганлар Палатанинг ҳудудий 14 та ўқув марказлари орқали 48 ҳамда 150 соатлик ўқув дастурлари бўйича тадбиркорлик асосларига ўқитилмоқда.

Ўқитилган ёшлар yoshlar.chamber.uz онлайн платформаси орқали онлайн тест синовларидан ўтказилмоқда ҳамда тестдан муваффақиятли ўтган ёшларга платформа орқали QR-кодли махсус сертификатлар берилмоқда.

Шунингдек, махсус сертификатга эга ҳамда ўз бизнесини бошлаётган ёшларга Палата томонидан тайёрланган 110 та QR-кодли бизнес режалар тақдим этилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ўқув курсларида бугунги кунда
61,3 минг нафар ёшлар ўқитилди. Ўқитилган ёшларнинг 50,5 минг нафари курсларни мувафаққиятли тамомлаб, махсус сертификатларга эга бўлди ҳамда улардан 21,5 минг нафарига бизнесни бошлаш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди.

Тадбиркорлик ёки касб-ҳунарга қизиқиши бўлмаган, бироқ, ишлаш истаги бўлган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркор ва ҳунармандларга ихтиёрий равишда бириктириш ҳамда уларни кафолатланган иш ҳақи билан таъминлаш бўйича ҳам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур тамойил асосида жорий йилда 41,4 минг нафар тадбиркор ва
4,3 минг нафар ҳунармандларга  жами 153,6 мингта ишсиз ёшлар бириктирилиб, бандлиги таъминланди.

Жойларда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, бу борада ташаббускор тадбиркорлар кўмагидан фойдаланиш ҳамда бунинг учун тадбиркорларга имтиёз ва преференцияларни қўллаш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ва иқтисодий комплекс таркибига кирувчи ташкилот ва идоралар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича услубий қўлланма тайёрланди ҳамда жойлардаги масъулларга етказилди.

Шунингдек, аҳолининг кенг қатлами фойдаланиши учун “буклет”  таркатма материали тайёрланиб, таркатилди.

ССП Ахборот-хизмати 

 

09.07.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06