12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркорлар машваратида истиқлол тараннуми

Жорий йилнинг 25 август куни «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик» шиори остида Мустақилликнинг 25 йиллик байрамига бағишланган "Мустақиллик даврида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда эришган ютуқлар" мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида, палата қошидаги аёллар бизнес клуби билан ҳамкорликда истиқлолнинг 25 йиллигига бағишлаб «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик», шиори остида давра сухбати ташкил этилди. Унда тарихан қисқа даврда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасида эришилган ютуқлар, ишбилармонлик ва ишлаб чиқариш субъектларини ривожлантиришга берилаётган эътибор тадбир иштирокчиларининг бош мавзусига айланди.

Таъкидландики, мустақилликгача юртимизга импорт сифатида кириб келган маҳсулотлар бугун маҳаллий тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳам истиқлолнинг шарофатидан. Эндиги вазифа эса маҳсулотларни сақлаш, қадоқлаш ва логистика тизимидаги оқсалишларни бартараф этишга қаратилиши лозим.

- Биз шу вақтгача Бухоро вилоятидаги «Ливидия» хусусий корхонаси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва захиралаш йўналишларида фаолият олиб борган бўлсак, жорий йилнинг май ойидан палатанинг ташаббуси билан маҳсулотларни қуритиш ва қадоқлаш линияларини ишга туширдик, - дейди «Дилафрўз боғи савдо» масъулияти чекланган жамияти директори Дилафрўз Ризаева. – Шунингдек, Россия ва Қозоғистон давлатларига 100 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишга келишиб олдик. Бундан ташқари, менежерларимиз яқинда Польша давлатида бўладиган ярмаркага ўз маҳсулотларимизни янада танитиш билан бирга озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт ва импортига оид ҳамкорлик ўрнатишга боряпти. Бу учрашув доирасида палата кўмагида польшалик ҳамкорлар билан у ерда Ўзбекистон савдо уйи очиш режасини ҳам келишиб олмоқчимиз.

ЎзССП Матбуот хизмати

29.08.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06