24.01.22

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

22.01.22

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

22.01.22

ССП Раиси, Ногиронлиги булган шахслар ишлари буйича идоралараро кенгаш раиси А.Икрамов бошчилигида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди

21.01.22

Тадбиркорлар диққатига!

21.01.22

Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар бўйича тадбиркорлар билан давра суҳбати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 492 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интеллектуал мулк объектларини самарали ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича идоралараро ҳамкорликни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ID-47143) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳа 8-банди 2-3-хатбошиларига кўра:
".......

Бунда веб-сайтлар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бузилиши аниқланганда давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тегишли хулосаси асосида мазкур веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотлар қонунбузилишлар реестрига киритади ва унинг кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги веб-сайтларни муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини бузувчи хатти-ҳаракатлар бартараф этилмагунига қадар блоклайди.

Қонунбузилишлар реестрига киритилган ва мазкур бандга мувофиқ блокланган веб-сайтларда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузилиши такроран аниқланса, улар фаолияти бутунлай тўхтатилади”.

Бунда, юқорида келтирилган давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолияти тўхтатиб турилиши ҳамда тугатилиши назарда тутилган.

Бироқ, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармонига кўра, тадбиркорлик субъектларига нисбатан фаолиятни тугатиш, чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш фақат суд тартибида қўлланилади.

Кўриниб турганидек, лойиҳанинг юқорида келтирилган нормалари амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланади.

Шу боис, лойиҳа 8-банди 2-3-хатбошиларини чиқариб ташлаш лозим.

2. Лойиҳа 9-бандига кўра, “2021 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар томонидан концерт-томоша тадбирларида, тўйлар ва бошқа тантаналарида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга риоя қилмаслик лицензия талаблари ва шартларининг қўпол равишда бузилиши сифатида эътироф этилиб, лицензияни қонунчиликка мувофиқ тугатиш тартиби жорий қилинсин”, - деб белгиланган.

Бунда, лицензия тартиб-таомиллари билан боғлиқ нормаларни белгилаш назарда тутилган.

Аммо, шуни инобатга олиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044–сон Фармони 15-бандида:

“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларни бирлаштириш йўли билан яхлит қонун лойиҳасини;

лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш мақсадида уларнинг паспортларини ишлаб чиқиш ва кодификациялаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси (ID-20919) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳаси (ID-28345) ишлаб чиқилган бўлиб, уларда лицензиялаш соҳасидаги барча муносабатларни тўлиқ қамраб олиш назарда тутилган.

Ушбуларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 9-бандини чиқариб ташлаш ҳамда унда келтирилган масалаларни мазкур лойиҳалар доирасида белгилаш мақсадга мувофиқдир.

3. Лойиҳа иловаси 5-бандини мазкур Хулоса 2-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда чиқариб ташлаш зарур.

4. Лойиҳа иловаси 6-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида”ги низомга рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ масалалар бўйича қўшимчалар киритиш белгиланган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044–сон Фармони 15-банди “б” кичик бандида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш мақсадида уларнинг паспортларини ишлаб чиқиш ва кодификациялаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳаси (ID-28360) ишлаб чиқилган бўлиб, унда рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги барча муносабатларни тўлиқ қамраб олиш назарда тутилган.

Ушбуларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловаси 6-бандини чиқариб ташлаш ҳамда унда келтирилган масалаларни мазкур лойиҳа доирасида белгилаш мақсадга мувофиқдир.

ССП Матбуот хизмати

06.07.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06