24.07.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

24.07.21

Венгрияда Савдо уйини очишга қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектлари диққатига!

19.07.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

19.07.21

“Стевия доривор ўсимлигини етиштириш ва халқ табобатидаги аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди

19.07.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

30.07.21 - 30.07.21

Корпоратив фирибгарликни бошқариш ва RIsk менежменти бўйича конференция

15.07.21 - 16.07.21

Қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги «Aatmanirbhar Bharat» имкониятлари бўйича 2-рақамли конферентсия ва кўргазма.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни шаффоф ва коррупциясиз ўтказиш тартиби мавзусида вебинар бўлиб ўтди.

2021 йил 23 июнь куни Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекцияси билан ҳамкорликда инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни шаффоф ва коррупциясиз ўтказиш тартиби мавзусида вебинар бўлиб ўтди.  

Тадбирда Савдо-саноат палатасининг бошқарма бошлиғи Б.Ибадуллаев, бўлим бошлиғи Қ.Жумаевлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, вебинар мавзуси бўйича инспекция ходимларига батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

Б.Ибадуллаев ўз маърузасида тадбиркорлик фаолиятида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолаётганлиги, улар ҳал этилиши учун бизнесни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, мамлакатга қурилиш бўйича хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг кафолатини таъминлаш лозимлиги масаласига тўхталиб ўтди.

Хусусан:

биринчидан, давлат органларининг назорат-текширув функцияларини мақбуллаштириш, текширувлар тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлар фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўймаслик;

иккинчидан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келаётган давлат органларининг самарасиз ва ортиқча назорат функцияларини бекор қилиш;

учинчидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг ташкилий жиҳатлари ва тартиб-таомилларини комплекс тартибга солиш ҳамда уларнинг қонунийлиги мониторингини олиб бориш, назорат қилувчи органлар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш ва ўтказиладиган текширувларнинг асослилигини холис баҳолаб бориш;

тўртинчидан, ўтказиладиган текширувларнинг очиқлиги, ошкоралиги ва холислигини таъминловчи назорат қилувчи органлар фаолияти устидан самарали жамоатчилик назорати тизимини жорий этиш.

Вебинар давомида мавзуга оид берилган саволларга Палата масъул ходимлари томонидан атрофлича тушунтириш ва тавсиялар берилди.

ССП Ахборот-хизмати 

24.06.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06