6.12.21

 Янги намунадаги ҳайдовчилик гувохномаси 10 йил муддати берилади

6.12.21

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилмоқда.

6.12.21

Тадбиркорлар диққатига!

3.12.21

Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссияларида Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳам иштирок этди   

3.12.21

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Кўчма савдо билан шуғулланувчи тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги “Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5136-сонли Қарори имзолади.

2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда K-SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйҳатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектларидан рўйҳатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;

Кўчма савдо жойи кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича “K-SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

Энди тадбиркорлар субъектлари кўчма савдо фаолиятини олиб бориш учун аукционда қатнашиб, бошланғич нархини тегишли туман (шаҳар)лаги ер участкасининг ер солиғи миқдорида белгиланди. Аукцион орқали сотишдан келиб тушган пул маблағларининг 80 фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига, 20 фоизи ДСҚнинг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади.

Шунингдек, аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойининг қиймати тўлиқ тўланганидан сўнг унга “K-SAVDO” ААТ орқали автоматик равишда QR-код қўйилган гувоҳнома берилади ҳамда у мазкур жойдан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Кўчма савдо жойидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш талаб этилмайди.

Тадбиркорлик субъектлари ёки фуқароларнинг K-SAVDO” ААТда рўйҳатдан ўтмасдан кўчма савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги биринчи марта аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари уларга чакана савдо фаолиятини K-SAVDO” ААТ рўйҳатдан ўтган ҳолда амалга ошириш бўйича барча тушунтириш ишларини олиб боради.

Мазкур Ҳужжатга кўра, савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:

савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби тадбиқ этилмайди;

сотадиган товарларни ва кўрсатадиган хизматлари туридан қатьи назар бундай фолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилади.

ССП Ахборот-хизмати 

 

 

 

22.06.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06