28.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?

28.01.22

Савдо-саноат палатаси раиси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

28.01.22

Балиқчилик етиштириш билан шуғулланадиган тадбиркорларга солиқдан имтиёзлар берилади.

26.01.22

Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти томонидан “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимини ислоҳ қилиш ва модернизация қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

26.01.22

Латвия иш берувчилар конфедерацияси Президенти В.Гаврилов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Шаҳрихонда «Ҳунармандлар маркази» фойдаланишга топширилди

Шаҳрихон азалдан ҳунармандлар юрти сифатида довруғ таратган. Айниқса, туманда пичоқчилик, дўппидўзлик, бешиксозлик, темирчилик, тикувчилик, миллий чопонлар тайёрлаш, косибчилик, ёғочдан турли буюмлар ясаш каби ҳунар турлари жуда ривожланган.

Шаҳрихонлик ҳунармандлар маҳсулотларига хорижда ҳам қизиқиш катта.Президентимизнинг Шаҳрихонда «Ҳунармандлар маркази»ни барпо этиш бўйича ташаббуси асосида марказ қурилиши учун Қоракўрпа маҳалласи ҳудудидан 1,2 гектар ер майдони ажратилиб, бунёдкорлик ишларига киришилган эди. Қисқа фурсатда миллий услубда, кўркам ва муҳташам марказ қад ростлади.

«Ҳунармандлар маркази»нинг фойдаланишга топширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Унда фахрийлар, ҳунармандлар, туман жамоатчилиги вакиллари қатнашдилар. Тантанада вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Cавдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов юртимизда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, бу орқали янги иш ўринлари яратиш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида сўз юритиб, шаҳрихонликларни янги марказнинг фаолият бошлаши муносабати билан самимий муборакбод этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Ҳунармандлар маркази» Буюк ипак йўли бўйида қад ростлади. Бу ерда 32 та ҳунармандчилик устахонаси, 250 ўринли савдо растаси, мўъжазгина дўппидўзлик ва пичоқчилик музейи барпо этилди. Келгусида меҳмонхона, миллий услубдаги чойхона ва бошқа хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қурилиши режалаштирилган. 

Манбаа: Янги Ўзбекистон 

ССП Ахборот-хизмати 

21.06.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06