24.07.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

24.07.21

Венгрияда Савдо уйини очишга қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектлари диққатига!

19.07.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

19.07.21

“Стевия доривор ўсимлигини етиштириш ва халқ табобатидаги аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди

19.07.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

30.07.21 - 30.07.21

Корпоратив фирибгарликни бошқариш ва RIsk менежменти бўйича конференция

15.07.21 - 16.07.21

Қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги «Aatmanirbhar Bharat» имкониятлари бўйича 2-рақамли конферентсия ва кўргазма.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 455 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопаркни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши (ID-46284) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳа 1-банди тўртинчи хатбошисига кўра:

“Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг:

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар “Дегантепа” МФЙ саноат ҳудудида бўш турган ер участкасининг умумий майдони 9,3 гектар бўлган қисмини “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси муассислигида ташкил этиладиган “Eltech Texnopark” МЧЖга технопарк ташкил этиш учун ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин”.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон ва 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади.

Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, “Eltech Texnopark” МЧЖ тадбиркорлик субъекти ҳисобланиб, Ҳукумат қарори билан ушбу субъектга тўғридан-тўғри ер ажратилиши уни бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўяди.

Яъни, лойиҳа билан алоҳида хўжалик юритувчи субъектга эксклюзив ҳуқуқ бериш назарда тутилмоқда.

Бироқ, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси билан айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши таъқиқланган.

Шунингдек, алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар бериш амалиётидан воз кечиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар Концепциясининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Бундан ташқари, таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик фаолияти учун алоҳида хўжалик юритувчи субъектга ер участкасини тўғридан-тўғри ажратиш ҳолатлари амалда коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб,

Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳа 1-банди тўртинчи хатбошисини чиқариб ташлаш лозим.

2. Лойиҳа 2-бандига кўра, “Технопарк фаолиятини ташкил этиш учун лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини, шунингдек асбоб-ускуналар, техник воситалар, дастурий маҳсулотлар, инвентар ва бошқа моддий-техника ресурсларини етказиб берувчиларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат берилсин”.

Шунингдек, 4-бандга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Абдиназаров), Молия вазирлиги (Ишметов) электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопарк ташкил этиш учун бошланғич талаб этиладиган 30 млрд.сўм миқдоридаги маблағларни Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 октябрдаги “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 877-сонли қарори билан ташкил этилган электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси хисоб рақамига 2021 йил учинчи чорагида ажратилишини таъминласин”.

Яъни, технопарк фаолиятини ташкил этиш бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Бунда, технопарк фаолиятини ташкил этишга доир харидлар давлат харидлари ҳисобланади ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Хусусан, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 23-моддасига мувофиқ:

“Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:

  • электрон дўкон;
  • бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
  • ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари.

Яъни, юқоридаги Қонунда давлат харидларини амалга оширишнинг “энг яхши таклифларни танлаб олиш” тури назарда тутилмаган.

Бунда, лойиҳа таклиф этилаётган таҳрир мазмунан юқоридаги Қонун талабларига зид келимоқда.

Шу билан бирга, давлат харидларини тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан амалга оширилишини белгилаш амалда коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб, тадбиркорлик субъектларини коррупциявий муносабатларга киришишга ундайди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 2-бандини чиқариб ташлаш лозим.

3. Лойиҳа 8-бандига кўра, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси “Eltech Texnopark” МЧЖда ташкил этиладиган бино-иншоатларни рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи электротехника маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ташаббускорларига 3 йилдан 5 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш асосида берилишига розилик берилсин”.

Бироқ, лойиҳада “Eltech Texnopark” МЧЖда ташкил этиладиган бино-иншоатларни тадбиркорлик субъектларига бериш тартиби кўрсатиб ўтилмаган.

Бу эса, ўз навбатида, ноаниқликлар ва чалкашликларга сабаб бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, таклиф этилаётган тартиб амалда “Eltech Texnopark” МЧЖда ташкил этиладиган бино-иншоатларни беришда коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига шароит яратиб, тадбиркорлик субъектларини коррупциявий муносабатларга киришишга ундайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек бино ва иншоотларни тадбиркорларга беришда шаффофликни таъминлаш мақсадида, лойиҳада “Eltech Texnopark” МЧЖда ташкил этиладиган бино-иншоатлар тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали берилишини белгилаб қўйиш лозим.

ССП Ахборот-хизмати 

17.06.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06