27.09.21

Қарши шаҳрида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди

27.09.21

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

27.09.21

Самарқандда тадбиркорлар қабули ўтказилди

27.09.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

27.09.21

Навоий вилоятида "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган “Ташаббус-2021” кўрик танлови Республика босқичи кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилди.

Жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 270-ф-сонли Фармойиши қабул қилинган бўлиб, бу йил кўрик-танловга янада янгича механизмлар жорий қилинди.

Ташаббус кўрик танлови ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилиб келинмоқда. Кўрик танловни ташкил этишдан асосий мақсад қуйидагилар ҳисобланади:

  • ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишини рағбатлантирувчи бизнес муҳит яратиш, мамлакат иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш;
  • тадбиркорларнинг касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарурий шарт-шароит яратиш;
  • тадбиркорлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш;
  • тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотларни реклама қилишга кўмаклашиш ҳамда уларнинг уларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларига кўмаклашиш
  • ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёш тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш.

Анъанавий тарзда ташкил этилиб келинаётган мазкур кўрик танлов бу йил ҳам Республиканинг барча туман ва вилоятларида “Тараққиёт сари қадам” шиори остида босқичма-босқич ташкил этилди.

Қайд этиш лозимки бу йилги танлов тарихида биринчи бор кўрик-танловнинг барча босқичларида ғолибларни аниқлашда шаффофлик ва адолат принциплари таъминлаш мақсадида танловда иштирок этиш учун ўз аризаларини электрон платформа орқали юбориш имконияти яратилди.

Хусусан, жорий йилда ўтказилган кўрик танловга туманлардан 13164 та иштирокчи ўз аризаларини топширди ва улардан  970 таси кўрик танловниннг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Навбатдаги ташкил этилган вилоят босқичларида 69 та иштирокчи ғолибликни қўлга киритди ҳамда Республика босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.

Танловнинг туман (шаҳар) босқичида иштирок этиш учун тадбиркорлик субъектларидан 13 164 та аризалар келиб тушган. Шундан,

2 933 та ариза саноат соҳасидаги;

3 509 та ариза хизмат кўрсатиш соҳасидаги;

2 120 та ёш тадбиркорлардан;

- 2029 та фермер хўжаликларидан

- 2573 та ҳунармандлар танловнинг биринчи босқичида иштирок этишган.

Кўрик танловнинг Республика босқичи кўргазмасининг очилиш маросимида  туман ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 70га яқин тадбиркор ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини ташриф буюрган меҳмонларга намойиш этишди.

Шуни хам кайд этиш жоизки, мамлакатимизда таниқли, илғор тадбиркорлик субъектларининг тажрибаси аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинди ва етакчи тадбиркорлар билан ёшларнинг мулоқотлари ташкил қилинди.

Яна бир муҳим янгилик. Танловнинг асосий 5 та йўналиш ғолиблари каби, республика босқичи иштирокчиларидан энг муносиб бўлган “Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли” номинацияси ғолиби ҳам Президент соврини сифатида автомошинасига эга бўлади.

Тадбир давомида Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов сўзга чиқиб, “Ташаббус” кўрик-танловининг бугунги кундаги ютуқлари, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш, қисқа муддатда янги-локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган  ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишларимиз натижаси эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга тадбирнинг асосий қисмида масъуллар томонидан хайъат азолари таркиби аниқлаб олинди. Шунингдек кўрик танловнинг бош ҳаками сифатида Олий Мажлис Сенатнинг бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Э.Гадоев сайланди.

Тадбир давомида, сайланган ҳайъат аъзолари белгиланган регламент асосида ўз фаолиятларини бошладилар.

ССП Ахборот-хизмати 

14.06.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06