12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Алишер Навоий” юбилей альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди

2016 йил 19 август куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий” юбилей альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда навоишунос олимлар, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари, “Ўзбекистон-Россия” Дўстлик жамияти аъзолари ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фойдаланувчилари иштирок этдилар.​

Тадбирни очиқ, деб эълон қилар экан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори А.Ходжаев Алишер Навоийнинг Шарқ маданияти ривожида қўшган ҳиссасини ва у қолдирган маънавий меросни алоҳида таъкидлаб ўтди. “Ўзбекистон-Россия” Дўстлик жамияти раиси А.Шайхов мазкур альбомнинг яратилиш ғояси ва унинг Алишер Навоий адабий меросини асраб-авайлашда ва авлодларга етказишдаги аҳамияти ҳақида сўзлади. “Мазкур альбом –“Москва тўпламларидаги А.Навоий асарларининг қўлёзма ва тошбосма нашрлари” (“Рукописей и литографических изданий произведений А.Навои в Московских собраниях) каталоги шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг 575 йиллик таваллудига бағишланган бўлиб, Хорижий адабиётлар кутубхонаси ва Россия ва Ўзбекистон дўстлиги ва ҳамкорлиги жамияти томонидан тайёрланди. Унда Москва шаҳри кутубхоналари ва музейларида сақланаётган XVIII-XIX арларга оид 14 қўлёзма ва XIX охири XX бошларига оид 12 тошбосма нашрлар тўпланган.

Россия ва Ўзбекистон дўстлиги ва ҳамкорлиги жамияти раиси И.Кругових ўз видео-мурожаатида лойиҳа устида олиб борилган ишлар, унинг муаллифлари ва альбомнинг тузилиши тўғрисида гапирди. “Каталог асосини ҳозирги кунга қадар нафақат Навоий шеърияти шинавандалари, балки мутахассис олимлар учун номаълум бўлган буюк ўзбек шоири асарларининг рўйхати ташкил этади. Мазкур каталог тарихий мероснинг бу бўлагини нафақат Россия ва Ўзбекистонда, балки бутун дунёда танитишни мақсад қилган”.  Тадбирда шунингдек, навоишунос олимлар А.Қаюмов ва профессор Д.Азимова, Республика байналмилал маданий маркази директори Н.Муҳаммадиевлар сўзга чиқдилар.

Катта экранда тақдим этилган каталог Ўзбекистон халқ артисти М.Дадабоеванинг Алишер Навоий ғазалларига куйлаган ашулалари жўрлигида намойиш этилди.

Тақдимот қатнашчилари китоб тўғрисидаги таассуротлари билан ўртоқлашдилар ва тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.

Манба: http://www.natlib.uz/ 

24.08.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06