1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 427 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш хулосаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори (ID-45009) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳа билан Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ва ҳудудий давлат марказлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳайвонлар касалликларига ташҳис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш хулосаларини бериш бўйича давлат хизматини жорий этиш белгиланган.

Бунда, янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомилини жорий этиш назарда тутилган.

Ваҳолангки, “Ветеринария тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасида Давлат ветеринария хизматининг вазифалари сифатида ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш мақсадида лаборатория текширувлари ҳамда бошқа текширувлар ўтказиш белгиланган холос.

Яъни, бунда ушбу лаборатория текширувлари ва бошқа текширувлар натижасида хулосалар берилиши назарда тутилмаган.

Қолаверса, Қонуннинг 21-моддасига кўра:

“Ветеринария соҳасидаги лаборатория текширувлари белгиланган тартибда давлат ветеринария лабораториялари ва бошқа ветеринария лабораториялари томонидан ўтказилади.

Ветеринария лаборатория-ташхис қўйиш ишлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан лицензия асосида амалга оширилади”.

Бундан кўринадики, лойиҳада назарда тутилган лаборатория-ташхис қўйиш ишлари нафақат давлат ветеринария лабораториялари, балки тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Шу боис, бундай хулосаларни бериш бўйича давлат хизматини жорий этиш зарурати мавжуд эмас.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур лойиҳани қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

2. Лойиҳа 2-иловаси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги “Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 328-сон қарорига қўшимчалар киритилиши белгиланган.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044–сон Фармони 15-банди “б” кичик бандида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш мақсадида уларнинг паспортларини ишлаб чиқиш ва кодификациялаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳаси (ID-28345) ишлаб чиқилган бўлиб, унда ветеринария фаолиятини лицензиялаш ҳамда лицензиялаш паспортини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.

Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги Қарорига қўшимчалар киритишни назарда тутувчи нормаларни юқорида келтирилган лойиҳада белгилаш мақсадга мувофиқдир.

ССП Ахборот-хизмати

07.06.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06