1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкент вилоятида “E-AUKSION” электрон тизимидан фойдаланиш малака ва кўникмаларини ошириш бўйича онлайн тарзда семинар ўтказилди.

Ҳозирги кунда Республикамизда Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан Тадбиркор аёлларга ташкилий, ижтимоий-ҳуқуқий, молиявий, психологик ва бошқа турдаги кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган. Қишлоқ жойларида вақтинча ишсиз аёллар ва умумтаълим мактаблари битирувчиларини тадбиркорликка йўналтириш, уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш учун онлайн “Бизнес клиникалар” ташкил қилинган.

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, амалга оширилган ишлар билан бирга хотин-қизлар тадбиркорлиги масалаларида, хусусан уларни касбга ёки тадбиркорликка ўқитиш, кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлигини бошлаган аёлларга товар ва хизматларни реализация қилишда қўмаклашиш орқали уларни даромад олиш даражасига олиб чиқиш каби масалаларни мувофиқлаштириб бориш бўйича яхлит тизим яратилмаган.Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи ёки давом эттирмоқчи бўлган хотин-қизларнинг “E-IJRO AUKSION” электрон тизими бўйича хабардорлиги етарли даражада эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг  “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳақида”ги СҚ-181-IV-сонли Қарорининг 6-банди ижроси юзасидан қўшимча чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Мазкур чора-тадбирлар режасига асосан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи ёки давом эттирмоқчи бўлган хотин-қизларнинг “E-AUKSION” электрон тизимидан фойдаланиш малака ва кўникмаларини ошириш бўйича онлайн тарзда семинар ўтказилди.

Семинарда “E-AUKSION” электрон савдо майдончасидан фойдаланиш қоидалари, аукцион савдоларига қўйиладиган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар, давлат мулкини қай тарзда ижарага бериш, аукцион махсус хоналарида республикада тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда аёлларга яратилаётган қулайликлар, имтиёзлар ва имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Семинарда республика студиясидан:
“Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси директори биринчи ўринбосари М.Ходжаев ва бўлим бошлиғи М.Турдиев
Давлат активларни бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосарлари С.Яхшибоев ва М.Убайдовлар
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази бош мутахассиси Х.Тошпўлатов
Тошкент вилояти мажбурий ижро бюроси
Тошкент вилояти марказий студиясидан:
Бўш турган объектлардан самарали бошқаришни ташкил этиш маркази Токшент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Л.Атаходжаев ва бўлим бошлиғи К.Тоирбеков
Давлат активларни бошқариш агентлиги Тошкент вилояти бўлим бошлиғи Р.Содиқов
Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ер тузиш бош мутахассиси С.Абдурахимовлар  иштирок этишди.

ССП Матбуот хизмати

 

 

 

03.06.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06