18.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

18.01.22

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

18.01.22

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миср Савдо палаталари Федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида онлайн мулоқот ўтказилди

17.01.22

“Кооперацияларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш – ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омили сифатида” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

17.01.22

Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитаси ва ҳудудий бошқармаларнинг 2021 йилги фаолияти натижалари таҳлил қилинди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 409 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (ID-44918) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

1. Лойиҳа 1-бандига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин”.

Бунда лойиҳа билан юқорида келтирилган имтиёз якка тартибдаги тадбиркорларга тадбиқ этилмаслиги белгиланмоқда.

Бироқ, лойиҳани ишлаб чиқишга асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонида бундай чеклов назарда тутилмаган.

Кўриниб турибдики, мазкур чеклов юқоридаги Фармонга зид келмоқда.

Шу боис, лойиҳада мазкур имтиёзлар якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам тадбиқ қилинишини белгилаб қўйиш лозим.

2. Лойиҳа иловаси 3-банди иккинчи хатбошисига кўра, “25 ёшдан ошмаган ходим -  ижтимоий солиқ қайтариладиган ойгача 25 ёшга тўлмаган ҳамда иш берувчи томонидан ушбу ходим учун охирги 6 ой давомида ижтимоий солиқ узлуксиз ҳисобланган ва тўланган ходим”.

Таъкидлаш лозимки, мазкур таҳрирдаги “25 ёшга тўлмаган” тушунчаси амалда ушбу имтиёзнинг 25 ёшга тўлган ёшларга тадбиқ қилинмаслигини ифодаламоқда.

Ваҳолангки, юқорида келтирилган Фармонда “25 ёшдан ошмаган” тушунчасидан фойдаланилган.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётидан турли ноаниқлик ва чалкашликлар вужудга келишини олдини олиш мақсадида, лойиҳа иловаси 3-банди иккинчи хатбошисида “25 ёшга тўлмаган” сўзларини “25 ёшдан ошмаган” сўзлари билан алмаштириш лозим.

3. Лойиҳа иловаси 7-бандига кўра, “Аризаси келиб тушган санадан бошлаб 7 иш куни мобайнида солиқ органлари томонидан мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури (кейинги ўринларда – дастур деб аталади) орқали ўрганилади. Бунда, иш берувчининг ариза топширган сана ҳолатига солиқлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги шарт”.

Таъкидлаш лозимки, ушбу имтиёздан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига қўшимча талаб белгиланмоқда.

Бироқ, лойиҳани ишлаб чиқишга асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонида бундай талаб назарда тутилмаган.

Бундан ташқари, ушбу имтиёзни юқоридаги шаклда (иш берувчининг ариза топширган сана ҳолатига солиқлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги лозимлиги) талаб қўйиш амалда имтиёз самарасини йўққа чиқариб, мазкур норманинг ишламаслигига сабаб бўлади.

Умуман олганда, бу каби ортиқча талаблар амалиётда суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб, тадбиркорлик субъектларини коррупциявий муносабатларга киришишга ундайди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳа иловаси 7-бандидан “Бунда, иш берувчининг ариза топширган сана ҳолатига солиқлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги шарт” жумласини чиқариб ташлаш лозим.

4. Лойиҳа иловаси 11-бандига кўра, “Ҳисобот ойи учун ижтимоий солиқ суммасини қайтарилиши бўйича ариза иш берувчи томонидан ҳисобот тақдим этиш санасидан бошлаб 6 ой муддатдан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозим”.

Таъкидлаш лозимки, ушбу имтиёздан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига яна бир чеклов белгиланмоқда.

Бироқ, лойиҳани ишлаб чиқишга асос бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармонида бундай чеклов назарда тутилмаган.

Бундан ташқари, ушбу имтиёзни юқоридаги шаклда (ариза иш берувчи томонидан ҳисобот тақдим этиш санасидан бошлаб 6 ой муддатдан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозимлиги) чеклаб қўйиш амалда имтиёз самарасини йўққа чиқариб, мазкур норманинг ишламаслигига сабаб бўлади.

Умуман олганда, бу каби чекловлар амалиётда суиистеъмоллик ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб, тадбиркорлик субъектларини коррупциявий муносабатларга киришишга ундайди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловаси 11-бандини чиқариб ташлаш лозим.

ССП Матбуот хизмати

31.05.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06