1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССП раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов Беларусь компаниялари вакиллари билан учрашди.

Жорий йилнинг 26 май куни Савдо-саноат палатаси биносида Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов Беларусиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби С.Хизов бошчилигидаги Беларусь компаниялари вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида И.Жасимов томонидан ташриф учун миннатдорчилик билдирилиб, икки мамлакатнинг ҳар соҳадаги алоқалари узоқ тарихга эга эканлиги ва Ўзбекистон ҳамда Беларусия мамлакатлари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқлари ўрнатилгани таъкидланди

Шунингдек, мамлакатимизнинг айни вақтдаги иқтисодий салоҳияти ва амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

Ҳусусан, айни кунларда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” га киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларга тадбиркорлик асосларни ўргатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашида Палата томонидан кўрсатилаётган кўмаклар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек ташриф буюрган компания вакиллари томонидан ҳам ташкил этилган учрашув учун алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

Беларусиянинг “Бермино Групп” компанияси директори  Р.Соболев ўз нутқи давомида, Ўзбекистоннинг ҳозирги иқтисодий ҳолатини юқори даражада баҳолаб, мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Шунингдек компания директори, корхона фаолияти билан таништириш жараёнида Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, авиация, текстиль ва транспорт соҳаларида фаолият юритаётган маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашув давомида ташриф буюрган тадбиркорлар ҳам ўз корхоналари ҳақида Палата раҳбариятига маълумотлар бериб, ўз йўналишлари доирасида кенг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш борасидаги ўз таклифларини маълум қилдилар.

Таъкидлаш лозимки мамлакатимизга ташриф буюрган тадбиркорлар делегациясининг Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам учрашувлар ташкил этиши режалаштирилган.

ССП Ахборот-хизмати 

26.05.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06