1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССП раиси А.Икрамов Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод ва Ғузор туманларида бўлди

Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Республикамизнинг барча вилоятларида тадбиркорликни ривожлантириш, ҳусусан, туманларда ташкил этилган Бош вазир қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка ўқитиш, “Ёшлар  1+1” лойихаси доирасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва шу каби масалалар ўрганилмоқда.

Хусусан жорий йилнинг 26 май куни Палата раиси Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Деҳқонобод туманларига ташриф буюриб юқорида таъкидланган масалалар юзасидан тадбиркорлар ва мутасаддилар билан учрашди.

Деҳқонобод тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш давомида тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, тадбиркорликни ривожлантириш ва уларнинг яшовчанлигини ошириш, “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар, масъуллар томонидан кўрилаётган чоралар ҳолати ҳамда туманда янги ташкил этилаётган “Ёшлар кичик саноат зонаси” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чоралар мавзуларида муҳокамалар ўтказилди. Мазкур масалар юзасидан туман мутасаддиларининг маърузалари тингланди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.

Таъкидлаш лозимки туманда айни вақтга қадар Бош вазир қабулхоналарига 228 та мурожаатда 238 та масала келиб тушган. Улардан 137 таси туман (шаҳар), 90 таси вилоят ва 11 таси республика даражасидаги масалалар. Энг кўп учраётган масалалар банк, кредит 69 фоиз, ер, кадастр ва архитектура 28 фоиз, рухсатнома ва лицензия 1 фоиз, солиқ 5 фоиз, инфратузилмага уланиш 1 фоиз.

Мурожаатлардан қаноатлантирилгани 61 фоиз, тушунтириш берилгани 25 фоиз, рад этилгани 9 фоиз, жараёнда 5 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга “1+1” ташаббуси доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги ҳолат қуйидагича:

“Ёшлар дафтари”га киритилганлар 3892 нафар бўлиб, Улардан:

- тадбиркорликка қизиқиши борлар 100 нафар;

- тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириладиганлар 205 нафар;

- ишга жойлаштирилиши лозим бўлганлар 384 нафар.

 Тадбиркорлик курсларида 374 нафар ёшлар ўқитилган бўлиб, улардан 340 нафари (91 фоиз) сертификат олган ва шундан 50 нафарига (15 фоиз) имтиёзли кредит ажратилган.

Бундан ташқари, тумандаги асосий драйверлар ва янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ҳолати ҳам таҳлил қилиниб, улар юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг Палата раиси Ғузор туманига ташриф буюрди.

Туманга ташриф давомида илк ўрганилган объект “Кичик саноат зонаси” бўлиб, у ерда амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг ташаббускорлари билан мулоқот ўтказилди.

Шунингдек Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда ССПнинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи иштирокида кенгайтирилган тартибда ўтказилган йиғилишда ҳам вилоятнинг туманларида тадбиркорликнинг ривожлантириш ва  ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалага оширилаётган ишлар юзасидан музокаралар ўтказилди.

Савдо-саноат палатаси томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.  

ССП Ахборот-хизмати 

 

 

 

 

26.05.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06