1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбек-Афғон бизнес форуми бўлиб ўтди

2021 йил 25 майда Термиз санъат саройида Ўзбек-афғон бизнес форуми ўз ишини бошлади.
Тадбирнинг асосий мавзуси сифатида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестиция ва Ўзбек-Афғон савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омиллари муҳокама қилинди.

Мазкур бизнес форумда Афғон томонидан Балх вилояти губернатори Маҳаммад Азими, Савдо-саноат палаталари федерациясининг раиси Муҳаммад Исмоил Газанфар, Қурувчилар уюшмаси директори Ҳамидуллоҳ Ҳабиби, Афғонистон Савдо вазирлиги вакиллари, шунингдек 70 дан ортиқ афғон ишбилармонларидан иборат ишбилармон делегацияси иштирок этди.

Шунингдек Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков, Савдо-саноат палатаси раиси И. А. Икрамов, шунингдек масъул вазирлик ва идоралар ҳамда республиканинг деярли барча вилоятларидан ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этишди.


Бизнес-форум доирасида “B2B” форматидаги музокаралар ҳамда кооперацион биржа, шунингдек, "Made in Uzbekistan" маҳаллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.

Тадбир доирасида савдо шартномалари ва ҳамкорлик тўғрисидаги қатор икки томонлама ҳужжатлари ҳам имзоланди.


Тадбир сўнгида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Aфғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича йўл харитаси имзоланди.

ССП Матбуот хизмати

25.05.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06