21.06.21

Венгрияда Савдо уйини очишга қизиқиш билдирган тадбиркорлик субъектлари диққатига!

21.06.21

Хизматлар соҳаси ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

21.06.21

Ёш тадбиркорлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишмоқда

21.06.21

“Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёшлар фестивали” ва “Талабалар фестивали” ўтказилди

21.06.21

Бекобод шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан семинар бўлиб ўтди.

29.06.21 - 30.06.21

Яшил биноларда малака ошириш дастури

15.06.21 - 17.06.21

Қишлоқ хўжалиги

9.06.21 - 11.05.21

Соғлиқни сақлаш

9.06.21 - 11.05.21

Стоматология

9.06.21 - 11.06.21

Фармацевтика саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

2021 йил 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.10.2020 йилдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли, 20.04.2021 йилдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сонли ҳамда 21.04.2021 йилдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Прокурори С.И.Исматов ва Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф.М.Тошпўлатовлар бошчилигида семинар ўтказилди.

Семинарда Тошкент вилоятининг барча туман (шаҳар) прокуратура ходимлари  ҳамда Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман-шаҳар бўлинма раҳбарлари жойларидаги студиялардан иштирок этишди.

Семинарда Тошкент вилоятининг барча туман-шаҳарлари кесимида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида “Ёшлар дафтари”даги, ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорларга бириктириш орқали уларни доимий иш билан банд қилиш, ёшларни тадбиркорлик соҳасига ўқитиш, Уста-шогирт анъанаси бўйича Ҳунармандчилик соҳасини янада ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва кичик бизнесни кўпайтириш ҳамда корхоналар яшовчанлигини ошириш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, муҳокама этилди. Бу каби семинарларни ҳар 15 кунда ташкиллаштириш юзасидан келишиб олинди.

ССП Ахборот-хизмати 

12.05.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06