21.06.21

Хизматлар соҳаси ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

21.06.21

Ёш тадбиркорлар яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишмоқда

21.06.21

“Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёшлар фестивали” ва “Талабалар фестивали” ўтказилди

21.06.21

Бекобод шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан семинар бўлиб ўтди.

21.06.21

Шаҳрихонда «Ҳунармандлар маркази» фойдаланишга топширилди

29.06.21 - 30.06.21

Яшил биноларда малака ошириш дастури

15.06.21 - 17.06.21

Қишлоқ хўжалиги

9.06.21 - 11.05.21

Соғлиқни сақлаш

9.06.21 - 11.05.21

Стоматология

9.06.21 - 11.06.21

Фармацевтика саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятининг туманларида тадбиркорликни ривожлантириш, ҳусусан, туманларда ташкил этилган Бош вазир қабулхоналарига келиб тушаётган мурожжатлар билан ишлаш ҳолати, “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка ўқитиш, “Ёшлар  1+1” лойихаси доирасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва шу каби масалалар ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг 7 май куни ССП раиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вилоятнинг Шўрчи, Сариосиё ва Узун туманларига ташриф буюрди.

Узун туманига ташриф давомида Давлат хизматлари агентлигида “Ёшлар 1+1” лойиҳасини амалга ошириш  ва тадбиркорлар мурожжатлари билан ишлашга масъуллар билан музокаралар ўтказилиб, наижадорликни ошириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳусусан Узун туманини ўрганиш жараёнида Бош вазир қабулхоналарига 111 та мурожаатда 119 та масала келиб тушгани ва улардан 52 таси туман (шаҳар), 64 таси вилоят ва 3 таси республика даражасидаги масалалар экани аниқланди. Шу блан бирга, энг кўп учраётган масалалар банк, кредит 16 фоиз, ер, кадастр ва архитектура 39 фоиз, рухсатнома ва лицензия 1 фоиз, солиқ 6 фоиз, инфратузилмага уланиш 1 фоизлик ҳолатда эканлиги маълум қилинди. Шу билан бирга, келиб тушган мурожаатлардан қаноатлантирилгани 56 фоиз, тушунтириш берилгани 42 фоиз, рад этилгани 0 фоиз, жараёнда 2 фоизни ташкил этмоқда. Қолаверса, кўриб чиқиш муддати бузилган мурожаатлар 26 тани ташкил қилган.

Шунингдек ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича туманда қўйидаги кўрсаткичлар аниқланди. “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 3135 нафар бўлиб, Улардан: тадбиркорликка қизиқиши борлар 219 нафар, тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириладиганлар 644 нафар, ишга жойлаштирилиши лозим бўлганлар 1120 нафар. Тадбиркорлик курсларида 368 нафар ёшлар ўқитилган бўлиб, улардан 367 нафари сертификат олган ва шундан 94 нафарига имтиёзли кредит ажратилган. Шу билан бирга 116 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунарга ўқитилган.  “1+1” тамойили асосида тадбиркор ва ҳунармандларга жами 94 нафар ишсиз ёшлар бириктирилган.            Навбатдаги ўрганиш ишлар Сариосиё туманида давом эттирилди. Тумандаги “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди ва лойиҳа ташаббускори бўлган тадбиркор билан учрашув ташкил этилди.  Учрашув давомида ССП раиси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижобий баҳоланиб, уларнинг самарадорлигини ошириш борасида мутасаддилар ва тадбиркорга бир қатор тавсиялар берди.

Шундан сўнг Сариосиё туманида ҳам “Ёшлар 1+1” ва мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганиш мақсадида Давлат хизматлари агентлигида мутасаддилар билан учрашув ташкил этилди.

Шундан сўнг навбатдаги ўрганиш объекти, Вилоятнинг Шўрчи туманига ташриф уюштирилди. Туманни ўрганиш ҳолати давомида тегишли масалалар доирасида қўйидагилар аниқланди.

 Тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш масаласида: Бош вазир қабулхоналарига 126 та мурожаатда 135 та масала келиб тушган. Улардан 74 таси туман (шаҳар), 55 таси вилоят ва 6 таси республика даражасидаги масалалар. Энг кўп учраётган масалалар банк, кредит 36 фоиз, ер, кадастр ва архитектура 31 фоиз, рухсатнома ва лицензия 5 фоиз, солиқ 4 фоиз, инфратузилмага уланиш 1 фоиз.  Мурожаатлардан қаноатлантирилгани 21 фоиз, тушунтириш берилгани 73 фоиз, рад этилгани 2 фоиз, жараёнда 2 фоиз. Кўриб чиқиш муддати бузилган мурожаатлар 50 та.  “1+1” ташаббуси доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш: 1. “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 4391 нафар бўлиб, Улардан: - тадбиркорликка қизиқиши борлар 658 нафар; - тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириладиганлар 1186 нафар; - ишга жойлаштирилиши лозим бўлганлар 267 нафар.  Тадбиркорлик курсларида 389 нафар ёшлар ўқитилган. Улардан 389 нафари сертификат олган ва шундан 153 нафарига имтиёзли кредит ажратилган. 345 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунарга ўқитилган. “1+1” тамойили асосида тадбиркор ва ҳунармандларга жами 326 нафар ишсиз ёшлар бириктирилган.

Юқоридаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда туман мутасаддиларига тегишли тавсиялар ва топшириқлар берилди.

Савдо-саноат палатасининг ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлар давом эттирилмоқда.

ССП Ахборот-хизмати 

08.05.2021

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06