6.10.22

Тўқимачилик соҳаси қандай қўллаб-қувватланади

5.10.22

Тошкент шаҳрида Халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтди

5.10.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

5.10.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

4.10.22

Президентнинг қарори ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Бухоро вилоятида "Бизнесни бошкариш дастури" буйича ўқув семинарлар бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” ва бошқа ижтимоий дастурлар доирасида имтиёзли кредитлар ажратилиб, кўплаб оилаларни қамраб олишга эришилди. Мазкур дастурлар ҳудудларда аҳолининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, унинг турмуш тарзини яхшилаш ва иш билан бандлигини ошириш учун туртки бўлиб хизмат қилмоқда. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттирилиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 21 апрель санасида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Бухоро вилояти худудий бошкармаси ва "Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби" Бухоро филиали хамкорлигида Бухоро шахрнинг ахолиси, айниқса ёшлари учун "Бизнесни бошкариш дастури" буйича ўқув семинарлар бўлиб ўтди. Бу каби семинарлар ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратиш, шу билан бирга аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини бошлашга замин яратади.

ССП Матбуот хизмати

23.04.2021

09:54

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06